Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уруш қатнашчиларига 30 млн сўмдан бир марталик мукофот пули берилади
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари 30 млн сўм миқдорида мукофотланади, Мудофаа вазирлиги офицерлари ойлик устама миқдори икки бараварга оширилади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти, қуролли кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёевга ҳарбий хизматчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, резерв ва захирадаги офицерлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш юзасидан ахборот берилди.
Жорий йилда байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофотини тўлаш таклиф қилинди.
Шунингдек, бу кунда уруш қатнашчилари, фронт орти меҳнат фахрийлари, кексалар ва устозларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, ёлғиз ва кам таъминланган фахрийларнинг турар жойларини ободонлаштириш, турли хотира ва қадрлаш тадбирларини ташкил этиш режалаштирилган. Мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган Ватан фидойиларининг хотираси ҳам улуғланади. Уларнинг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади.
Мудофаа вазирлиги офицерларига хизмат йиллари учун тўланадиган ҳар ойлик устама миқдори икки бараварга оширилади, контракт бўйича хизмат қилаётган оддий аскар ва сержантларнинг ойлик пул таъминотини 10 фоизга кўпайтирилади.

Ҳозирги кунда 4 та олий таълим ва 2 та олий ҳарбий таълим муассасасининг ҳарбий тайёргарлик ўқув марказлари ва факултетларида 42 та мутахассислик бўйича резерв ва захирадаги офицерлар тайёрланмоқда. Бунга қўшимча равишда Урганч, Термиз, Андижон давлат университетлари, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Андижон давлат тиббиёт институтида яна 5 та ҳарбий тайёргарлик ўқув марказини ташкил этилади.
Шунингдек, давлат олий таълим муассасаларида қўшимча равишда «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича 3 йиллик бакалавриат таълими асосида резерв ва захирадаги офицерларни тайёрлаш тизими йўлга қўйилади. Ҳарбий тиббиёт институтида эса илк бор клиник ординатура ва магистратурага қабул қилинган ҳамда ҳарбий тайёргарликдан ўтиш истагини билдирган талабалар тўлов-контракт асосида ўқитилади. Бундай имконият нодавлат олий таълим муассасалари талабалари учун ҳам яратилади.
Мавзуга оид
19:23 / 17.04.2026
Президент Синдоровга «Меҳнат шуҳрати» орденини шахсан топширди
18:46 / 17.04.2026
Вояга етмаган гувоҳ ва жабрланувчининг қонуний вакили институти жорий этилади
18:30 / 17.04.2026
Руҳий ҳолатида бузилиш бўлган ногиронларга ижтимоий хизмат тизими такомиллаштирилади
22:20 / 16.04.2026