Спорт | 22:01 / 31.08.2017
40785
1 дақиқада ўқилади

Бокс, ЖЧ–2017: Ҳасанбой Дўсматов финалга йўл олди

Германиянинг Ҳамбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал жанглари бошланди.

49 килограммгача вазн тоифасида иштирок этаётган Ҳасанбой Дўсматов яримфинал беллашувида колумбиялик Юбержен Мартинесга қарши рингга чиқди.

Ушбу жангда ўзбекистонлик боксчи рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмай (5:0) ғалаба қозонди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.

Фото: AIBA
Фото: AIBA
Фото: AIBA

Энди финалда Ҳасанбойга кубалик Йоҳанис Аргилагос рақиблик қилади. Бу спортчи ярим финалда Қозоғистон вакили Жўмарт Ержанни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Фото: AIBA

Мавзуга оид