Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Рақамли авлод қизлари» форуми ўтказилди
Президент, ижод ва ихтисослашган мактабларни ривожлантириш агентлиги ва «Digital Generation» ННТ Тошкентда «Рақамли авлод қизлари–2021» форумини ташкил этди.
Форумдан мақсад – қизларнинг ахборот технологиялари бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантириш; танқидий фикрлаш ва етакчилик қобилиятларини шакллантириш; иқтисодиётнинг технологик соҳаларида гендер муаммолари тўғрисида аҳолининг хабардорлигини ошириш кабилардан иборат.
Ташкилотчилар тақдим этган маълумотга кўра, 1241 нафар қиз форумда қатнашиш истагини билдириб, улардан 45 нафари икки босқичли саралаш асосида танлаб олинган.
«Бунда уларнинг билим ва тажрибаси, жамоада ишлаш қобилиятлари, ташаббускорлигига алоҳида эътибор қаратилди. Чунки улар форумдан сўнг ҳудудларда IT соҳасига қизиқадиган қизларга таълим беришади. Шу орқали ўз ўрганганларини улашадилар», – дейилади релизда.

Очилиш маросимидан сўнг, қатнашчилар ҳафта давомида малакали менторлардан веб-дастурлаш, график дизайн, лойиҳаларни бошқариш йўналишларида билим олишди ва гуруҳларга бўлинган ҳолда таълим, тиббиёт, туризм соҳаларида маълум ижтимоий муаммо ечимига йўналтирилган лойиҳа ишлаб чиқишди.


Ёпилиш маросимида 15 та жамоа ўз лойиҳаларини ҳакамлар ҳайъатига тақдим этадилар. Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, энг долзарб ва инновацион деб топилган лойиҳалар рағбатлантирилади.

Мавзуга оид
09:43 / 04.04.2026
Ўзбекистонда IT бизнес очган давлатлар рейтинги эълон қилинди
20:03 / 25.03.2026
Enterprise Uzbekistan учун махсус ҳуқуқий режим 2100 йилгача амал қилади
20:18 / 26.12.2025
IT соҳасидаги топ-10 миллиардернинг бойлиги сунъий интеллект туфайли кескин ошди
11:26 / 29.11.2025