Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги элчиси тайинланди
Равшан Усмонов Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси этиб тайинланди. У бунгача Малайзияда элчи эди.
Фото: Дунё
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Равшан Усмонов Буюк Британия пойтахтига етиб келди, деб хабар бермоқда «Дунё».
2018 йилдан у Малайзиядаги элчи бўлиб ишлаган. Равшан Усмонов 45 ёшда. Бирмингем университети (Буюк Британия), Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва Тошкент давлат юридик институти (ҳозир - университет) битирувчиси.
2000 йилдан ташқи сиёсат идорасида иш бошлаган, марказий аппаратда ва Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонасида турли лавозимларда хизмат қилган. Кейинчалик у Ташқи ишлар вазирлигининг Европа давлатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бўйича бошқармасига раҳбар бўлган. Францияда, шунингдек, Италия ва Португалияда элчи сифатида ишлаган.
Равшан Усмонов 2019 йилдан буён Лондонда элчи лавозимида ишлаб келган Саид Рустамов ўрнини эгаллади.
Мавзуга оид
09:31 / 15.12.2025
Ўзбекистон сўзанаси Британия нашриёти китобида: янги лойиҳа муҳокама қилиняпти
13:32 / 10.12.2025
Ўзбекистон аграр секторига Британия компанияси жалб этилмоқда
18:06 / 25.11.2025
Ўзбекистонлик электриклар Британияга ишга таклиф қилиняпти. Ойлик маош 4400 доллар
10:01 / 07.11.2025