Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон сўзанаси Британия нашриёти китобида: янги лойиҳа муҳокама қилиняпти
Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг Hali Publishing нашриёт компанияси бош муҳаррири Бен Эванс билан учрашув ўтказди. Суҳбатда ўзбек миллий матолари ва сўзаналарига бағишланган китобни нашр этиш арафасида турган лойиҳа ҳамда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Фото: “Дунё” АА
Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг Hali Publishing нашриёт компанияси бош муҳаррири Бен Эванс билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар қилди.
Учрашувда Бен Эванс Hali Publishing нашриётининг кенг имкониятлари, хусусан, нодир китоб ва адабиётларни нашрга тайёрлаш ҳамда бу жараёнда замонавий инновацияларни қўллаш тажрибаси ҳақида маълумот берди.
Унинг таъкидлашича, компания айни пайтда ўзбек миллий матолари ва сўзаналарига бағишланган китобни нашр этиш арафасида. Томонлар мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг манфаатдор идора ва ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалаларини ҳам муҳокама қилди.
Суҳбат якунида Hali Publishing билан Ўзбекистоннинг тегишли идора ва ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича келишувга эришилди.
Маълумот учун, Hali Publishing 1978 йилда ташкил топган бўлиб, Британияда жойлашган нуфузли нашриёт компанияси ҳисобланади. Нашриёт асосан антик ва замонавий қўл меҳнати билан тайёрланган тарихий ва осори-атиқаларга бағишланган нашрларни тайёрлашга ихтисослашган.
Мавзуга оид
18:06 / 25.11.2025
Ўзбекистонлик электриклар Британияга ишга таклиф қилиняпти. Ойлик маош 4400 доллар
10:01 / 07.11.2025
Ўзбекистон—Британия: саноатга интеграциялашган таълим лойиҳалари режалаштирилмоқда
08:14 / 31.10.2025
Британия қироли Чарлз III укасини шаҳзода унвонидан маҳрум қилди
14:39 / 11.10.2025