Зарафшонлик эркак ичкилик оқибатида 3 кишини пичоқлади. Улардан бири вафот этди
Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида мудҳиш жиноят содир этилди. Акасининг таъзиясидан қайтган эркак ичкилик оқибатида турмуш ўртоғи ва унинг танишларини пичоқлади. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Зарафшон шаҳрида яшовчи Б.М. 18 март куни тахминан соат 23:30ларда Конимех туманидан, акасининг таъзиясидан уйига келган ва турмуш ўртоғи Т.Н. йўқлигини кўриб, унга қўнғироқ қилган. Турмуш ўртоғи эса таниши З.Б.нинг уйида эканлигини, шу ерга келишини айтган.
Айтилган манзилга борган эр у ерда турмуш ўртоғи ҳамда унинг танишлари спиртли ичимлик ичиб ўтирганини кўради. Фуқаро З.Б. ундан ароқ олиб келишни сўрайди. Б.М. кўчадан ароқ олиб келади ва уйдагилар билан бирга истеъмол қилишади.
Ичкилик ўзаро жанжалга айланган. Эр стол устида турган ошхона пичоғини олиб, турмуш ўртоғи ва унинг танишларини пичоқлаган. Сўнгра уйнинг калитини топиб, ташқаридан қулфлаб кетган. Оқибатда фуқаро З.Б. воқеа жойида вафот этган. Т.Н. ва П.А. шифохонага олиб кетилган.
Зарафшон шаҳар ИИБ томонидан олиб борилган тезкор тадбирда фуқаро Б.М. ушланган.
Мазкур жиноят вилоят ҳамда Зарафшон шаҳар сектор раҳбарлари иштирокида кенг жамоатчилик олдида муҳокама этилган ҳамда тунги пайтларда тегишли рухсатномаларсиз спиртли ичимлик сотаётганлар маҳалла фаоллари, ҳудуд профилактика инспекторлари томонидан алоҳида назоратга олиниши бўйича топшириқ берилган.
Олдинроқ Навбаҳор туманида ҳам 52 ёшли фуқаро ичкилик оқибатида 40 ёшли танишини пичоқлаб ўлдирган эди.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024