Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда 226 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
Фото: Hududgaz Navoiy
Навоий шаҳридаги МЧЖлардан бири табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 11 300 та хонадоннинг бир кунлик истеъмолига етадиган газдан ўғринча фойдалангани маълум бўлди. Бу ҳақда “Hududgaz Navoiy” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 13 декабрь куни ўтказилган профилактик тадбирда Навоий шаҳридаги МЧЖлардан бирига қарашли иссиқхонада табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан ноқонуний уланиб, газдан фойдаланиб келинаётгани маълум бўлган. Бунинг оқибатида таъминот корхонасига 226 миллион 560 минг сўмлик зарар етказилган. Яъни иситиш мавсумида тахминан 11 300 та хонадоннинг бир кунлик истеъмолига етадиган табиий газ ҳисобга олинмай сарф қилинган.
Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилган.
Олдинроқ Навоийда 295 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати аниқланганди.
Мавзуга оид
12:14 / 25.08.2025
Газдан ноқонуний фойдаланиб келган тиббиёт маскани аниқланди
09:03 / 19.08.2025
Бўка туманида юқори босимли газ қувурига шикаст етказилди
21:14 / 03.08.2025
Туркиядан Сурияга табиий газ етказиб бериш бошланди
19:58 / 17.07.2025