Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BBC ва “Медиазона” Россиянинг 163 минг ҳарбийси ҳалок бўлганини тасдиқлади
16 январ ҳолатига кўра, очиқ манбаларга таянилган ҳолда BBC рус хизмати ва “Медиазона” нашри Россия армияси ҳамда бошқа куч тузилмаларидаги 6,3 мингдан ортиқ офицер ҳалок бўлганини тасдиқлади.
2022 йил 24 февралдан 2026 йил 13 январгача Украинадаги урушда камида 163 606 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлгани тасдиқланди. Бу жума куни, 16 январда BBC рус хизмати ва “Медиазона” журналистлари волонтёрлар жамоаси иштирокида очиқ манбалардан олинган маълумотлар асосида эълон қилган янгиланган рўйхатдан келиб чиқади.
Жамланмада айтилишича, Россия армияси ва бошқа куч тузилмаларида 6,3 мингдан ортиқ офицернинг (6 302 нафар ) ҳалок бўлгани тасдиқланган. 2024 йил сентябрига келиб, йўқотишлар сони бўйича биринчи ўринга яна кўнгиллилар чиқди (53 976 нафар, 33 фоиз) — бунда кумулятив таъсир ўзини кўрсатган (шунга ўхшаш тенденция 2022 йил ёз бошидан куз ўрталаригача ҳам кузатилган эди). Шу вақтга келиб қамоқхоналарда ёллаш сезиларли даражада камайган, РФда эса янги сафарбарлик эълон қилинмаган.
Сезиларли йўқотишлар ҳали ҳам маҳкумлар орасида қайд этилмоқда, улардан кейин сафарбар қилинганлар ва мотоўқчи қўшинлар туради.
Ҳалок бўлганлар ичида энг кўп сон (15 997 нафар ) — 36–38 ёшдагилар ҳиссасига тўғри келади, улардан кейин 33–35 ёшдагилар (15 673 нафар ). 30–35 ёшдан кейин кўпинча одамлар урушга ўз хоҳиши билан кетади, сафарбарлик эса 25 ёшдан катталар орасидан амалга оширилади.
Журналистлар ва волонтёрлар тузган рўйхат тўлиқ эмас: ҳарбийлар ҳалокати ҳақидаги барча маълумот ҳам омма учун очиқ эмас.
Украина Қуролли кучлари Бош штабининг 2025 йил 12 декабрдаги маълумотига кўра, Россия армиясининг Украинага кенг кўламли ҳужумининг биринчи кунидан буён тахминий йўқотишлари 1 186 480 нафар (ўлганлар ва яраланганлар)ни ташкил этади.
Ўтган ҳафтада 2022 йил 24 февралга ўтар кечаси бошланган РФнинг Украинага қарши кенг кўламли уруши давомийлиги рекорд қайд этди. Якшанба, 11 январ куни Россиянинг Путин буйруғи билан бошланган қуролли ҳужумнинг 1418-куни бўлди.
Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) 15 январ куни РФнинг Украина энергетикасига йўналтирилган зарбаларини “инсониятга қарши жиноятлар” деб квалификация қилди.
Иситиш мавсуми бошланганидан буён Украина томони мамлакатнинг энергетика объектлари ва иссиқлик таъминоти тизимларига қарши РФ томонидан амалга оширилган 256 та ҳаво ҳужумини ҳужжатлаштирган. УХХ баёнотида қайд этилишича, 2025 йил октябр ойи бошидан РФ кучлари “мақсадли тарзда Украинадаги 11 та ГЭС ва 45 та энг йирик ИЭС”га ҳужум қилган.
Ҳужжатда айтилишича, РФ ҳарбийлари, шунингдек, иссиқлик электр станцияларига 49 та аниқ ҳаво зарбаси, Украина турли ҳудудларидаги электр подстанцияларига эса 151 та зарба берган. The New York Times газетаси 15 январ куни пойтахтдаги бу қишдаги вазиятни уруш бошланганидан бери “энг оғир” деб атади.
Мавзуга оид
10:35
Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилиши мумкин
09:04
Россия бензин экспортини июл охиригача тўхтатди
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
09:57 / 02.04.2026