Жамият | 21:26 / 03.11.2021
6651
3 дақиқада ўқилади

Жойлаштириш воситаларини сертификатлаштириш жараёни 15 кунгача қисқартирилди

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Сўнгги йилларда ҳукумат томонидан туризм соҳасига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, соҳа фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилиб, тадбиркорлик субъектлари учун енгилликлар яратилди.

Жойлаштириш воситалари (меҳмонхона, ҳостел, мотел, дам олиш масканлари, меҳмон уйлари ва бошқалар.) Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарори билан тасдиқланган “Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида сертификатлаштирилади. Мазкур жараён Туризм ва спорт вазирлиги тузилмасидаги “Спорт ва туризм хизматларини сертификатлаш маркази” ДУК (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Сертификат олиш учун ариза берувчи (тадбиркор) юқоридаги Низомда назарда тутилган ҳужжатларни (кадастр нусхаси ёки ижара шартномаси, назорат қилувчи органлар хулосалари, меҳмонлар хавфсизлиги ва хизмат кўрсатиш сифатини таъминловчи корхоналар билан тузилган шартномалар нусхалари) илова қилган ҳолда почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда Марказга ариза беради.

Ушбу ариза Марказ томонидан бир иш кун давомида кўриб чиқилади ва сертификатлаштиришни ўтказиш ёки сертификатлаштириш ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Шу куннинг ўзида ариза берувчига сертификатлаштириш ўтказиш тўғрисида шартномани илова қилиб, уни ўтказиш ёки сабабларини кўрсатган ҳолда сертификатлаштиришни ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарорни юборади.

Ариза берувчи шартнома бўйича Марказнинг банк ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказгач, Марказ томонидан комиссия таркиби тузилади. Комиссия Марказ раҳбариятининг буйруғи тасдиқлангандан сўнг, беш иш куни давомида баҳолашни ўтказишни бошлайди. Комиссия сертификатлаштириш объектини норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини уч иш куни давомида (туроператор хизмати учун икки иш кунидан кўп эмас) баҳолайди. Шундан сўнг тегишли қарор қабул қилинади. Сертификат беришни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар ариза берувчи томонидан ўз вақтида бартараф этилган тақдирда, Марказ томонидан қайта баҳолаш амалга оширилади. Қарор қабул қилинган куннинг ўзида, Марказ, ариза берувчига сертификат бериш (сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги битимни илова қилган ҳолда) ёки сертификат беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни юборади. Сертификат бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг ариза берувчи билан сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқини бериш тўғрисида битим тузилади. Битим асосида тўлов амалга оширилган куннинг ўзида сертификатлаштириш миллий тизимининг Давлат реестрида сертификат расмийлаштирилади ва рўйхатдан ўтказилади ҳамда тадбиркорга ўз фаолиятини бошлашга рухсат этилади.

Мавзуга оид