Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Vivo компанияси Ўзбекистонда V20 сериядаги янги смартфонларни тақдим этади
Фото: Vivo
2020 йилнинг 1 декабридан 31 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида V20 смартфонларини харид қилган мижозлар кафолатланган совға – power bank 10 000 мАч, V20SE харид қилинганда эса Vivo брендланган рюкзакига эга бўладилар.
V20 серия икки смартфон билан тақдим этилмоқда. Бу дунёдаги биринчи 44-мегапиксел ва автофокусли селфи-камерага эга ҳамда Android 11 операцион тизимда ишловчи Ўзбекистондаги биринчи V20 смартфонидир. Шунингдек, FlashCharge тезкор қувватланувчиси бўлган V20 SE ультразамонавий смартфон ҳам мавжуд. Ҳар икки маҳсулот сотувга чиқарилган.

vivo V20: Тун рангларини жонлантир!
Техник жиҳатлари:
- Тунги суратга олиш функцияси бўлган 64 Мп камера
- FlashCharge 33 Вт тезкор қувватлангич
- Qualcomm® Snapdragon™ 720G процессор
- Оператив хотира: 8 ГБ
- Созланган хотира: 128 ГБ

44 Мп ўта аниқ фронтал камера
Автофокуслаш (AF) режимига эга фронтал камера 15 см масофадан бошлаб объектни аниқ фокуслашга хизмат қилади ва бу тиниқ селфилар олиш имкониятини беради. Бу смартфонни қўлингизда ёки селфи таёқчасида ушлашингиздан қатъи назар амалга ошади.
Автофокус кўзларга мослашади ва кадрнинг ҳар қандай нуқтасида нигоҳни кузатиб боради ҳамда тасвир объектининг эҳтиросларига қарамай унга фокусланади. Смартфон инсоннинг ҳаракати давомида ҳам фокусда тутади, шу боис идеал сурат учун энди диққат билан боқиб туриш зарурати йўқ. Ўта тиниқ 4K ўлчамдаги ажойиб видеотасвирларни “Кўзга автофокус” функцияси ёрдамида муҳрланг.
Ақл бовар қилмас дизайн
Жуда енгил ва ҳайратланарли даражадаги юпқа смартфон идеал дизайннинг тимсоли ҳисобланади. Қурилма қалинлиги 7,38 миллиметр, вазни эса 171 грамм бўлиб, қўлда жуда қулай жойлашади.
Асосий камера
64МП асосий камера + 8МП кўп функцияли камера (ультра кенг бурчак / Bokeh / супер макро) + 2МП монохром камера. 64МП асосий камера энг кичик деталларгача очиб беради, уларнинг тиниқлиги максимал катталашганда ҳам ёмонлашмайди. Ёрдамчи камералар сизга кенг бурчакли, Bokeh самарасига эга супермакро режимидаги суратларни муҳрлашга ёрдам беради.
FlashCharge 33 Вт тезкор қувватлантиргич батареяни 65 фоизга сизнинг кофе-брейкингиз тугагунига қадар – 30 дақиқа ичида тўлдириб беради.
Ярқираш вақти: vivo V20 SE янги смартфони
Техник хусусиятлари:
- FlashCharge 33Вт тезкор қувватлантиргич
- тасвирга олишнинг кўплаб режимларига эга 48Мп камера
- 16Мп селфи учун тунги режим
- Оператив хотира: 8 ГБ
- Ички хотира: 128 ГБ
- Процессор Qualcomm® Snapdragon™ 665

Дизайн
Янги қурилма вазни эса 171 грамм, қалинлиги эса атиги 7,38 миллиметр. Юқори молекуляр полимердан иборат 3D-корпус ёқимли бахмал матоси ҳиссини беради.
Ишлаш хусусиятлари
V20 SE смартфони 4100 мАч батарея ҳисобига узоқ вақт ишлайди ва 33-ваттли FlashCharge қувватлантиргич билан жиҳозланган. Смартфон 30 дақиқа ичида 62 фоизгача қувват олади, тўла қувватланиши учун бир соатдан камроқ вақт кетади.
Qualcomm Snapdragon 665 саккиз ядроли процессор 11-нм техжараён нормаларига мувофиқ тайёрланган. Бу эса барча иловалар ва ўйинларнинг узлуксиз ишлашини таъминлайди. Смартфон NFC технологиясини қувватлайди ва бу кундалик ҳаётда жуда асқотади.
Камера
48 Мп уч камерали ва сунъий онг ёрдамида олинган суратларингизда дунё жонланади. Йирик ва профессионал стандарт режимлар сизга кенг ижодий имкониятларни беради. Тунлари шаҳарнинг ёрқин кўчаларини суратга олинг ва улардаги ярқироқ жилолар тасвирларда акс этсин. Суратлар доимо аниқ бўлишини таъминлаш учун смартфон f/1,8 диафрагма ва HDR + Morpho алгоритми билан қўллаб-қувватланадиган асосий камерага эга.
Vivo смартфонлари ҳақидаги батафсил маълумотларни расмий сайт орқали олишингиз мумкин.
Телефон: +998 (99) 888-78-68
Instagram: instagram.com/vivo_uzbekistan
Telegram: t.me/vivomobile_uz
Facebook: facebook.com/vivoUzbekistan
Vivo компанияси ҳақида
Vivo — глобал юқори технологик компания бўлиб, инновацион маҳсулотлар яратиш ва мобил коммуникациялар соҳасида хизмат кўрсатиш бўйича етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Vivo ҳаяжонга солувчи инновацион смартфонлар ҳамда акцессуарларни яратиш, шунингдек, технологиялар ва дизайн тафаккурини ноёб ва ижодий ечимларга бирлаштирган хизматларни тақдим этиш орқали бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларни бирлаштиришга ҳаракат қилади.
Компаниянинг асосий анъаналарига содиқ қолган ва мижозни хурсанд қилувчи инновацияларни жамловчи “benfen”* тушунчаси асосида vivo ривожланишнинг барқарор стратегиясига амал қилади.
Айни пайтда vivo Шэньчжэн, Дунгуан, Нанкин, Пекин, Ханчжоу, Шанхай, Тайбэй, Токио ва Сан-Диегода 9 R&D марказларга эгалик қилади ҳамда бошқаради. Бу марказлар фаолияти юқори истеъмол технологиялари, жумладан 5G, сунъий онг, фотосъемка ва келгуси авлод смартфонлари ишлаш билан узвий боғлиқ.
Компанияга тегишли бўлган бешта ишлаб чиқариш марказлари (шунингдек, автоматлашган ишлаб чиқариш маркази) Хитойда, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёда жойлашган ва йилига 200 миллиондан ортиқ смартфонлар ишлаб чиқаради. 2019 йил ҳолатига кўра vivo савдо тармоқларини 30дан ортиқ давлатлар ва ҳудудларга қадар кенгайтирди.
Vivo смартфонлари дунёнинг 30дан ортиқ давлатларида тақдим этилади ва компания чакана дўконлари жаҳон бўйлаб 1000дан ортиқ. Vivo маҳсулотлари фойдаланувчилари 350 000 000 кишидан ортиқ.
* Benfen – бу атама тўғри ҳаракатларга муносабат ва шундай ҳаракатларга интилишни англатади. Бу ўз навбатида vivo ўз олдига қўйган, технологияларни инсон манфаатларига йўналтиришга мўлжалланган миссияни идеал даражада тасвирлайди.
Реклама ҳуқуқи асосида