Мобиль қурилмаларнинг жаҳон бўйлаб етакчи ишлаб чиқарувчиларидан бири янги бозорда қулоқчинлар ва смартфонларнинг оммабоп серияларини тақдим этади.
Дюссельдорф/Лондон, 20 октябрь 2020 йил. – vivo, смартфонларнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларидан бири Европа бозорига чиқаётганини эълон қилди. Компания Франция, Германия, Италия, Польша, Испания ва Буюк Британияда ўз офисларини очмоқда. Янги бозорда vivo маҳсулотларининг тақдим этилиши бутун Европа бўйлаб 9 минг кишилик аудитория батафсил ўрганилиши натижаси бўлди.
Илк маҳсулотлар сифатида vivo Европа давлатларига X51 5G, Y70, Y20s ва Y11s смартофонлари ҳамда vivo Wireless Sport ва True Wireless Earphones қулоқчинларини таклиф этади.

«Биз vivo компанияси ва унинг маҳсулотлари линиясини Европада тақдим этаётганимиздан жуда хурсандмиз. Бу мураккаб йил бутун дунё бўйлаб компаниялар ва одамларнинг режаларини ўзгартириб юборди. Шунга қарамай фойдаланувчиларга бўлган садоқатимиз ўзгармади, чунки компаниямиз фалсафасида тўғри воситаларни тўғри яратиш ётади, – дейди вице-президент, vivo Европа штаб-квартираси президенти Дэнни Дэнг.
Компания халқаро бозорларга чиқиши билан vivo истеъмолчилар учун ҳар доим талабга мувофиқ инновацион ва сифатли маҳсулотлар таклиф этиб келган. Дунё бўйлаб бренднинг 370 миллиондан ортиқ ихлосмандлари бор ва аминмизки Европада ҳам мижозлар эътиборини қозонамиз».

Матбуот анжуманида Европа бозори учун мўлжалланган компания смартфонлар линияси ва қўшимча қурилмаларни таништирди. Диққат марказидаги маҳсулот сифатида инновацион асосий камера ва профессионал стабилизацияга эга vivo X51 5G модели, хира ёруғликда ва ҳаракатланиш чоғида ҳам максимал барқарор тасвирларни таъминловчи инновацион тизимга эга маҳсулот тақдим этилди.
Компания, шунингдек, Y-сериядаги автономлик фокусига эга Y70, Y20s ва Y11s қурилмаларни ҳам тақдим этди. Y-серия vivo компаниясининг Европа бозорининг барча талабларига жавоб бериши туфайли асосий маҳсулот ҳисобланади. Бугунги кунда Европада сотилаётган смартфонларнинг 62,5 фоизи 300гача туради.
Y-серия, асосан, ёш аудитория учун мўлжалланган, шунингдек, аккумулятор сиғими юқорилиги ва ишлатишда қулайлиги учун ундан ўрта ёшлилар ҳам бемалол фойдаланишлари мумкин.















