2021 йилнинг 15 февралдан 10 мартига қадар Y31 смартфонлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харид қилинганида харидор кафолатланган совға – Vivo бренди рюкзакига эга бўлади.
Янги модел 48 Мп асосий камера, FHD+ Halo FullView™дисплейи, NFC ва FlashCharge18 Вт тезкор қувватлантиргичи билан сотувга чиқмоқда.
vivo компанияси Y31 янги смартфонини сўнгги операцион тизимдаги Android 11 базасида, учталик AI-камера, Halo FullView™ 6,58 дисплей, 18 Втли FlashCharge тезкор қувватлантиргичи ва 5000 мА·ч аккумулятор билан тақдим этмоқда. Модел «Мовий уммон» ва «Қора асфальт» рангларида сотувга чиқарилади.
«Қора асфальт» ранги тимқора рангнинг ўзига хос қуввати билан самарасини кўрсатади ва ярқироқ юзада 3D-контурларда жилоланади. Смартфоннинг «Мовий уммон» ранглиси тропик уммонлар тасаввурини ҳосил қилиш билан бирга ҳаётга муҳаббат ҳисларини ўйғотади, яшил ва мовий ранглар уйғунлашуви эса пляжда ҳордиқ чиқариш онларини ёдга солади.
vivo Y31: Ўз кунингни қувватла
Техник жиҳатлари:
- Тунги суратга олиш функцияси бўлган 48 Мп камера
- 5000 мА·ч батарея + 18 Вт тезкор қувватлантиргич
- Qualcomm® Snapdragon™ 662G процессор
- Оператив хотира: 4 ГБ
- Созланган хотира: 128 ГБ

5000 мА·ч батарея + 18 Вт тезкор қувватлантиргич
5000 мА·ч катта сиғимли батарея ва 18-ваттли тезкор қувватлантиргич билан смартфон тахминан бир соат ичида 70 фоизга қадар қувват олади. Қувватни тежаш технологияси ва сунъий идрок ёрдамида бир марталик тўла қувватланиш 17,9 соат онлайн-видеони HD-сифатда томоша қилиш ҳамда 9,9 соат кенг қамровли ўйинларни ўйнаш имкониятини беради. Қайта қувватлантириш функцияси мавжудлиги туфайли фойдаланувчи уйида бўлмаган ҳолатда ҳам бошқа қурилмаларни қувватлантириш мумкин.
















