Ўзбекистон | 16:34 / 16.11.2020
17769
2 дақиқада ўқилади

9 ойда 129 млрд сўмлик бюджет маблағларининг асоссиз сарфланиши ҳолатлари аниқланган

Айни кунларда Қонунчилик палатаси фракциялари давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил 9 ойи якуни ижроси тўғрисида тайёрланган ҳисобот билан яқиндан танишмоқда.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, муҳокамалар жараёнида давлат бюджетининг асоссиз сарфланиши ҳамда товар моддий бойликлардаги камомадлар ҳуқуқий нормалар яратилган бўлишига қарамасдан, йилдан йилга ортиб бораётганлиги депутатларнинг эътирозларига сабаб бўлган.

Жумладан, ўтган 9 ой давомида бюджет маблағларининг мақсадли фойдаланилиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида 129,1 млрд сўм бюджет интизомининг бузилганлик ҳолатлари аниқланган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 96 млрд сўми (74 фоиз) маблағлар бюджетга қайтарилган.

Қуйидаги вазирликларда энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликларга йўл қўйилган:

Халқ таълими вазирлиги тизимида ўтказилган 487та назорат тадбирларининг 389тасида 40,7 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ўтказилган 465та назорат тадбирларининг 345тасида 22 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган;

Мактабгача таълим вазирлиги тизимида ўтказилган 200та назорат тадбирларининг 159тасида 10,7 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган;

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида ўтказилган 58та назорат тадбирларининг 47тасида 6,3 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Мавзуга оид