Ўзбекистон | 08:50 / 21.10.2023
5442
2 дақиқада ўқилади

Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик содир этган шахслар махсус психокоррекция дастуридан ўтказилади

Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилишига олиб келадиган сабабларнинг олдини олиш мақсадида зўравонлик содир этган шахсларни махсус психокоррекция дастурларидан ўтказиш белгиланмоқда.

Фото: AP

Вазирлар Маҳкамасининг “Тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳаси билан қуйидагилар назарда тутилмоқда:

  • хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсларни тузатиш дастуридан ўтказиш механизмлари мустаҳкамланмоқда;
  • мазкур йўналишдаги ишлар қамровини кенгайтириш мақсадида тузатиш дастуридан ўтказувчи масъул ташкилот ва идоралар қаторига Дин ишлари бўйича қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари киритилмоқда, шунингдек, ушбу идораларнинг шахсларни тузатиш дастуридан ўтказишдаги ваколатлари белгиланмоқда;
  • хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилишига олиб келадиган сабабларнинг олдини олиш мақсадида зўравонлик содир этган шахсларни махсус психокоррекция дастурларидан ўтказилиши белгиланмоқда;
  • зўравонлик содир этган шахсларнинг тузатиш дастуридан ўтказилиши жараёнини мониторинг қилиш ва бошқариш бўйича туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқларининг ваколатлари белгиланмоқда;
  • “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни билан ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати туман (шаҳар) жиноят ишлари бўйича судига ўтказилгани муносабати билан тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Билдирилишича, таклиф этилаётган қарор лойиҳасининг қабул қилиниши тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган шахслар томонидан ҳимоя ордери талабларининг бажарилишига, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилинишини таъминлашга, шахсларни тузатиш дастуридан ўтказиш тадбирларининг натижадорлиги ошишига хизмат қилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Халқ банкида “Лидер аёллар” дастури доирасида халқаро семинар-тренинглар ўтказилди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан