Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент: аёлни муаммоси билан ёлғиз қолдиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ
Давлат раҳбари оилавий зўравонликни “фақат оиланинг ички иши” деб қараш нотўғри эканини таъкидлаб, бу бутун жамиятга тегишли масала эканини билдирди. Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш учун давлат идоралари ва жамоатчилик иштирокида самарали тизим яратиш топширилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент хотин-қизларнинг қадр-қимматини жойига қўйиш ва фарзандларни ҳимоя қилиш қадимдан эркаклар учун шаън ва ғурур масаласи бўлиб келганини қайд этди. Бироқ жамиятда аёллар ва болаларнинг турли зўравонликларга учраётгани халқимизнинг буюк тарих, юксак маънавият ва оилани муқаддас деб биладиган қадриятларига асло ярашмаслиги таъкидланди.
Давлат раҳбари оилавий зўравонлик фақат оиланинг ички иши эмаслиги, бу бутун жамиятга дахлдор муаммо эканини алоҳида урғулади. Шу билан бирга, “аёлни ўз муаммоси билан ёлғиз ташлаб қўйишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ”, дея таъкидлади.
Маълум қилинишича, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгашга барча давлат идоралари ва кенг жамоатчиликни сафарбар қилган ҳолда салбий ҳолатларга барҳам бериш бўйича самарали ишлайдиган тизим яратиш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, президент парламент ҳамда фуқаролик жамияти институтларини ҳам ушбу жараёнларда фаол иштирок этишга чақирди.
Мавзуга оид
19:50 / 10.03.2026
Фарғонада сув таъминоти ходими калтакланди
12:16 / 07.03.2026
Президент педофил-рецидивистлар учун умрбод қамоқ жазоси киритилаётганига изоҳ берди
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
22:34 / 03.03.2026