Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева «Инсоний биродарлик» мукофоти ҳайъати йиғилишида Рим папаси билан учрашди
Мукофотнинг маданиятлараро ва динлараро англашувни кенгайтиришга қаратилган фаолиятининг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.
Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева «Инсоний биродарлик» мукофоти ҳайъати йиғилишида Рим папаси билан учрашди.
«Кеча Шайх Зайд номидаги «Инсоний биродарлик» мукофоти ҳайъати йиғилиши доирасида Рим папаси Лео XIV билан учрашув бўлиб ўтди. Мукофотнинг маданиятлараро ва динлараро англашувни кенгайтиришга қаратилган фаолиятининг асосий йўналишларини муҳокама қилдик. Ўзбекистонда турли конфессиялар вакиллари, жумладан католиклар, тотувлик ва бағрикенглик муҳитида яшаётгани таъкидланди. Мукофот бу қадриятларни халқаро миқёсда мустаҳкамлашга интилмоқда. Бутун дунёда ишончни мустаҳкамлаш ва инсонпарварлик тамойилларини илгари суришга қаратилган лойиҳалар устида ҳамкорликда ишлашга тайёрлик билдирилди», деб ёзди Саида Мирзиёева.

Шайх Зайд номидаги «Инсоний биродарлик» халқаро мукофоти 2019 йилда БАА асосчиси Шайх Зайд бин Султон Ол Наҳаён шарафига таъсис этилган. Мукофот ҳар йили 4 феврал - Халқаро инсон биродарлиги кунида топширилади. Лауреатларга 1 млн АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти берилади.
Ушбу мукофот билан инсонлар ўртасидаги биродарликни мустаҳкамлаш, бағрикенглик, тинчлик, инсонпарварлик ва маданиятлараро мулоқотни тарғиб қилишда алоҳида хизмат кўрсатган шахслар ва ташкилотлар тақдирланади.


Мавзуга оид
17:49 / 05.03.2026
Саида Мирзиёева Ўзбекистон аёл судьялари ассоциацияси ташкил этилгани билан қутлади
10:01 / 27.02.2026
Саида Мирзиёева: Транспорт тизимини модернизация қилиш бўйича ишлар бошланди
18:33 / 07.02.2026
Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилди
09:35 / 06.02.2026