Ўзбекистон | 11:32 / 19.04.2021
7452
1 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети бугундан масофавий таълим шаклига ўтди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 19 апрелдан номаълум муддатга масофавий таълимга ўтди.

Фото: uzanalytics.com

Университет профессор ўқитувчилари ҳамда талабалари орасида коронавирус инфекциясига чалинганлар аниқланган. Шу муносабат билан университетда ўқув жараёни бугундан онлайн шаклда давом этмоқда.

“Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда, 2021 йилнинг 19 апрел санасидан ўқув жараёни масофавий шаклга ўтказилди. Эпидемиологик вазият барқарорлашгандан сўнг анъанавий ўқув жараёнига қайтиш ҳақида қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда.

Бундан аввалроқ Ўзбекистон давлат консерваториясининг 4 нафар ўқитувчи ва 1 нафар талабасида коронавирус аниқлангани ва ОТМ масофавий таълимга ўтгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, 25 март куни Тошкент молия институти ва Тошкент транспорт университети талабаларида ҳам коронавирус аниқлангани сабаб факультет талабалари масофавий таълимга ўтказилганди.

Мавзуга оид