Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада божлар киритиладиган АҚШ маҳсулотлари рўйхатини эълон қилди
Фото: AFP 2018 / Lars Hagberg
Канада молия вазирлиги божлар киритиладиган АҚШ маҳсулотлари рўйхатини эълон қилди.
Ушбу чоралар АҚШ президенти Дональд Трампнинг импорт қилинувчи пўлат ва алюминийга 25 ва 10 фоиз бож киритиш қарорига жавоб чора ҳисобланади. Канаданинг бу чоралари АҚШдан импорт қилинувчи 12,6 млрд долларлик маҳсулотларни қамраб олади.
Импортнинг йирик бандларига божлар киритган Трампдан фарқли, Канада аниқроқ ҳаракат қилишга қарор қилди. 25 фоиз бож солинадиган АҚШ маҳсулотлари рўйхатига 44 та турдаги, 10 фоиз бож солинадиганига эса 84 та турдаги маҳсулот кирган.
25 фоиз бож солинадиган маҳсулотлар рўйхатига темир, пўлат, қувурлар, рельслар, сим ва бошқалар киритилган. 10 фоизлик бож эса озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан йогурт, қаҳва, қулупнай жеми, хантал, майонез, шўрвалар, шоколад, гўштдан тайёрланган тайёр тушликлар, идиш-товоқ, қоғоз маҳсулотлар, ухлаш қопчалари ва пиво учун бочкаларга киритилади. Шунингдек, бу тоифага алюминийдан тайёрланадиган кўплаб маҳсулотлар киради.
Божлар 1 июлдан киритилади.
Мавзуга оид
23:18 / 21.01.2026
Германия нега Вашингтонга қарши чиқмади?
22:39 / 21.01.2026
Агар Путин ва Зеленский тинчлик шартномасини тузмаса, улар аҳмоқ бўлади – Трамп
22:11 / 21.01.2026
Бу бизнинг ҳудуд – Трамп Гренландия ҳақида
21:15 / 21.01.2026