Мунир Мамадзода: 190 давлатнинг 98таси вакцинани ўзи сотиб олади, қолганига бепул берилади
Жорий йилнинг 17 март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Унда ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамадзода ҳам иштирок этяпти.

Мунир Мамадзода
“Вакциналар тўғрисида гапирадиган бўлсак, CОVAХ’нинг 190та мамлакати 2021 йил биринчи ярмида аҳоли заиф қатламларини ҳимоя қилиш учун вакцина дозаларини олиш имкониятига эга бўлади. Бу давлатларнинг 98таси ўзи вакцина сотиб ола олади. Қолган 92таси, шу жумладан Ўзбекистон ҳам вакциналарни беғараз тарзда олади.
AstraZeneca вакцинаси бўйича жуда кўп саволлар бўлди, нега асл ишлаб чиқарувчиси Европада бўлиб, Жанубий Корея ёки Ҳиндистонда ишлаб чиқарилаётгани тушунмовчиликлар келтириб чиқарди. Бу дунёда кенг учрайдиган амалиёт. Йирик компаниялар ишлаб чиқариш қувватларини турли давлатлардан жойлаштирадилар”, – деди Мамадзода.
Kun.uz мухбирининг “Вакциналарнинг барчаси бепул етказиб бериладими ёки фақат синов доирасидагиларими?” деган саволига Мунир Мамадзода шундай қўшимча қилди:
“CОVAХ доирасида ҳали ҳаммага ҳам беғараз вакциналар етказиб берилмади. Ўзбекистон биринчилардан бўлди. Ҳозир 2 250 000 дона режалаштирилган вакцинанинг 660 000 донасини қабул қилиб олдик. Қолганлари бўйича яна музокаралар давом этмоқда”, – деди ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эронда қум бўронлари сабаб 800 дан ортиқ одам шифохоналарга мурожаат қилди
Жаҳон | 04:48
-
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:12
-
Техас аҳолиси SpaceX шаҳрини ташкил этишни ёқлаб овоз берди
Жаҳон | 23:30 / 04.05.2025
-
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
Жаҳон | 22:44 / 04.05.2025
Мавзуга оид

21:40 / 30.04.2025
Ҳуснбузарларга қарши биринчи вакцинанинг клиник синовлари бошланди

16:00 / 04.02.2025
Экология таъсири: дунёда чекмайдиганлар орасида ўпка саратони билан касалланиш кўпайди

16:31 / 16.12.2024
Укол ўрнига крем: қоқшолга қарши янги турдаги вакцина яратилди

16:51 / 25.11.2024