Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда кучли ёмғир: Иккита самолёт ўз йўналишини Самарқандга ўзгартирди
Фото: AviaSpotter
Тошкент шаҳрида кузатилаётган кучли ёғингарчилик туфайли пойтахтга парвоз қилаётган иккита самолёт Самарқандга йўл олди. Бу ҳақда AviaSpotter телеграм канали хабар бермоқда.
Хусусан, Нур-Султондан Тошкентга учиб келаётган, UZBEKISTAN airways’нинг Airbus A320-214 самолёти ноқулай об-ҳаво туфайли Самарқанддаги аэродромга ўз йўналишини ўзгартирди.

Бундан ташқари, UZBEKISTAN airways’нинг Москва - Тошкент рейсидаги Boeing 787-8 Dreamliner самолёти ҳам пойтахтдаги ноқулай об-ҳаво ва кучли ёғингарчилик туфайли Самарқандга йўл олди.

Ундан аввал UZBEKISTAN airways’нинг Дубай - Тошкент йўналишидаги Airbus A320 neo самолёти об-ҳаво шароитлари туфайли пойтахт аэропортига биринчи уринишда қўна олмаганди.

Мавзуга оид
12:40 / 26.12.2025
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
23:34 / 25.12.2025
Тошкент шаҳри учун дизайн-код ишлаб чиқилди
16:25 / 25.12.2025
“Ўзавтойўл” биноси 242 млрд сўмга сотилди
11:56 / 25.12.2025