Ўзбекистон | 17:16 / 29.03.2023
6115
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ орқали туристик микроавтобус қатновини йўлга қўйишга рухсат берилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакат туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда маълум қилинишича, темирйўл ва автотранспорт соҳасида:

  • 1 июнгача 34 та замонавий электричка сотиб олиш бўйича тендерлар якунланиб, йил охирига қадар камида 8 таси олиб келинади;
  • 1 апрелдан туроператор, меҳмонхона ва ташувчиларга 10 ва ундан ортиқ ўриндиқли ҳамда ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган автотранспортни олиб киришда божхона имтиёзлари берилади;
  • 2023 йилда сайёҳлик ташкилотларига ушбу автобусларни олиш учун 30 миллион доллар кредит ресурслари таклиф қилинади;
  • 10 апрелдан хавфсизлик чораларини кўриб, Қамчиқ довони орқали туристик микроавтобус (15 кишигача), Жиззах довони, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ва микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга рухсат берилади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид