Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пскентдаги полигонда автомобилларни синовдан ўтказиш базаси ташкил этилади
Бу Марказий Осиё бўйича шу турдаги ягона база бўлиши, маҳаллий ва импорт автомобилларни тест қилиш харажатлари 80 фоизга қисқариши айтилмоқда.
Пскент автополигони / Фото: drive2.ru
Тошкент вилоятининг Пскент туманидаги автополигон ўрнида автомобилларни синовдан ўтказиш базаси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда, деб хабар беради Kun.uz мухбири.
«Ўзавтосаноат» қошидаги R&D маркази муҳандиси Фикрет Умеровнинг маълум қилишича, ушбу базада маҳаллий ва импорт қилинадиган автомобилларнинг белгиланган стандартларга мослиги текширилади.
Мажмуа ташкил этилиши билан, автомобилларни тест қилишга сарфланадиган харажатлар 80 фоизга қисқариши айтилмоқда.
Синов жараёнида автомобилларнинг БМТ ЕИК қоидалари №13-Н (тормоз тизими самарадорлиги), 48-04 (ёритиш воситалари), 51-02 (шовқин) талабларига мослиги текширилади.
«Марказий Осиёда ягона бўлган халқаро стандартлар бўйича синов ўтказиш имкониятини яратиб, МДҲ ва бошқа давлатларга синов хизматларини кўрсатиш ҳам лойиҳага киритилган», – деди Фикрет Умиров 29 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлигида бўлиб ўтган «Автомобилсозликдаги долзарб муаммолар ва инновациялар» мавзусидаги семинарда.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда қабул қилинган президент қарори билан, Пскент автомобиль полигони «Ўзавтосаноат» АЖга берилган эди.
«Ўзавтосаноат»га полигон ўрнида автомобилларни сертификация, йўл-полигон, иқлим, кўргазмали ва бошқа лаборатория тажрибаларидан, шунингдек, спорт тадбирлари ўтказиш имконини берадиган янги замонавий корхона ташкил этиш вазифаси қўйилган.
Корхонани қуриш ва жиҳозлаш учун четдан келтириладиган қурилиш материаллари, ускуналар ва улар учун эҳтиёт қисмлар, бутловчи қисмлар, технология ҳужжатлари, асбоблар ва хом ашёлар божхона тўловларидан 2020 йил 1 январгача озод этилган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистондаги илк автопойга полигони Тошкент вилоятининг Паркент туманида қурилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
11:31 / 11.12.2025
Пискентда дарахтларни кесиб ташлаган фермер хўжалиги раҳбари жаримага тортилди
12:59 / 10.12.2025
Видео: Пискентда кўплаб дарахтлар кесилиб, яшил ҳудуд йўқ қилингани айтилмоқда
14:33 / 24.11.2025
“10 ойда 15,5 трлн сўмлик утилизация йиғими тўланмаган” – Отабек Бакиров
00:19 / 07.11.2025