Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пискентда дарахтларни кесиб ташлаган фермер хўжалиги раҳбари жаримага тортилди
Тошкент вилояти экология бошқармасига кўра, Лолариқ маҳалласидаги фермер хўжалигига қарашли дала четида ўсган 24 туп тол ҳеч қандай рухсатсиз кесиб ташланган. Шу сабаб фермер хўжалиги раҳбари 218,5 млн сўм миқдорида жаримага тортилган. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Тошкент вилояти прокуратурасига юборилиши маълум қилинди.
Фото: Тошкент вилояти экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси
Kun.uz Тошкент вилояти Пискент туманидаги Тошкент денгизига яқин ҳудудда кўплаб дарахтлар кесиб ташланганига оид видеомурожаатни эълон қилгач, вилоят экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ўрганиш давомида «Лолариқ» МФЙдаги “Янги замин боғдорчилик ва узумчилик ширкати” ҳудудида жойлашган фермер хўжалигига қарашли майдоннинг дала четида ўсиб турган 24 туп тол дарахти ҳеч қандай рухсатномасиз ноқонуний равишда кесиб ташлангани аниқланган.
Шу сабаб бошқарма фермер хўжалиги раҳбаридан тушунтириш хати олган ва далолатномани расмийлаштирган. Табиатга етказилган зарар 218 566 000 сўм миқдорида ҳисобланган ва раҳбар жаримага тортилган.
Маълум қилинишича, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Тошкент вилояти прокуратурасига юборилади.
Мавзуга оид
12:59 / 10.12.2025
Видео: Пискентда кўплаб дарахтлар кесилиб, яшил ҳудуд йўқ қилингани айтилмоқда
21:26 / 07.12.2025
Тошкентда ҳавони ифлослантираётган корхона раҳбарига чора кўрилди
08:30 / 07.12.2025
Сомсахоналарда рейд, инверсиянинг тугаши ва мундиалдаги рақиблар — ҳафта дайжести
18:42 / 05.12.2025