Ўзбекистон | 17:30 / 26.07.2020
25375
1 дақиқада ўқилади

Муса Ерниязов ўлими ҳақидаги фейк хабардан кейин Қорақалпоғистондаги сайтлар ходимлари прокуратурага олиб кетилди

25 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязовнинг ўлими тўғрисида фейк хабарлар тарқалди.

Шундан кейин ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистондаги маҳаллий сайтлар ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан тунги соат 01:00лар атрофида олиб кетилгани айтилди.

Маълум қилинишича, Makan.uz (Лалагул Каллиханова), KRuz.uz (Искандер Юсупов) ва Kar24.uz (Кумар Бегниязова) вакилларининг телефон ва ноутбуклари олиб қўйилган, бу ходимлар тунги соат 3:00 атрофида уйларига қайтишган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси расмий маълумот берди.

Унга кўра, ёлғон хабарни эълон қилган ва уни қорақалпоқ тилига таржима қилиб ўзининг телеграм каналларига жойлаштирган сайт муҳаррирлари прокуратурага чақирилиб, профилактик суҳбат ўтказилган.

«Ҳозирда бу бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Мавзуга оид