Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё вилоятида «Султонҳовуз» сув омбори қурилади
Бу билан Боёвут, Гулистон, Сайхунобод, Сирдарё ва Мирзаобод туманларидаги 110 минг гектарда йилига 2 марта ҳосил олиш имконияти яратилади.
Фото: Kun.uz
Экин ерларида сув таъминотини яхшилаш учун келаси йил Боёвутда сиғими 100 миллион куб метр бўлган «Султонҳовуз» сув омборининг қурилиши бошланади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 4 декабр куни Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилди.
Таъкидланишича, бу орқали Боёвут, Гулистон, Сайхунобод, Сирдарё ва Мирзаобод туманларидаги 110 минг гектарда йилига 2 марта ҳосил олиш имконияти яратилади.
Президент ерларнинг мелиоратив ҳолатини сақлаб туриш учун вилоятдаги 16 минг километр зовурларни босқичма-босқич тозалаш вазифасини қўйди.
Қайд қилинишича, вилоятдаги 200 минг гектарга яқин экин ерлари кучли ва ўрта даражада шўрланган. Шўрланган ерларни соғломлаштириш бўйича пилот лойиҳани Сирдарёда синовдан ўтказиб, натижасига қараб, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Мутасаддиларга сув ҳисобини юритиш бўйича Сирдарёни намунали ҳудудга айлантириш кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Мавзуга оид
11:45 / 24.02.2026
Ҳар пайшанба — вазирлик ва ҳокимликларда «Ёшлар куни» бўлади
11:08 / 24.02.2026
«22 миллиондан зиёд ёшлар тимсолида катта иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий кучни кўрамиз» – президент
08:44 / 24.02.2026
Тошкентда 5 та нимстанция қурилади ва тармоқлар модернизация қилинади
08:22 / 24.02.2026