Миришкор тумани ҳокими ва ўринбосари вафот этди
Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев вафот этди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Kun.uz манбаси хабар қилишича, сўнгги кунларда шифохонада даволанишда бўлган Ғайрат Бегалиев 8 сентябрь куни оламдан ўтган.
Ҳокимнинг вафоти Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланди. Вазирликнинг аниқлик киритишича, марҳумда икки томонлама пневмония, ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги аниқланганди.
Ғайрат Бегалиев 2020 йил 4 мартдан бери Миришкор тумани ҳокими лавозимида ишлаётган эди. У Миришкор тумани ҳокимлигига келгунга қадар кўп йиллар давомида Қарши тумани ҳокими бўлган.
Миришкор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 6 сентябрь куни Миришкор тумани ҳокими ўринбосари Мансур Раҳмонов вафот этганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда расмий статистикага кўра коронавирусдан вафот этганлар сони 358 нафарни ташкил этмоқда. Улар орасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов, Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов, Қорақалпоғистоннинг Қонликўл тумани ҳокими Давлат Толибаев ҳам бор.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп учинчи муддатга сайланмаслигини маълум қилди
Жаҳон | 15:25
-
Ғазога қолдирилган «Papamobile», ядро қуролини эслаган Путин ва Покистонга сувни тўсиб қўйган Ҳиндистон — кун дайжести
Жаҳон | 15:11
-
Йирик қарз олувчилар учун алоҳида қоидалар ишлаб чиқилади
Ўзбекистон | 15:07
-
«CanSat Uzbekistan-2025» мусобақасининг финал босқичидан фоторепортаж
Ўзбекистон | 15:01
Мавзуга оид

17:07 / 06.01.2024
Қашқадарёда Nexia уриб юборган пиёда вафот этди

16:59 / 14.10.2023
Қашқадарёда балиқ овлагани борган фуқаро чўкиб кетди

17:49 / 03.08.2023
Миришкор туманига янги ҳоким тасдиқланди

15:14 / 12.12.2022