Тошкент вилояти ИИББнинг минтақавий бўлинмаси раҳбари қамоққа олинган - манба
Тинтув чоғида унинг хизмат хонасидаги сейфидан 20 минг АҚШ доллари чиққан. Шунингдек, Олмалиқ шаҳар ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосарининг ҳайдовчиси фуқародан 300 АҚШ долларини олган вақтда ушланган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда Тошкент вилояти ички ишлар органларида фаолият юритувчи бир қанча мансабдор шахслар қўлга олинган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси маълум қилди.
Тегишли қарорга мувофиқ, 2019 йил 20 июндан бошлаб Тошкент вилояти ички ишлар органлари куч ва воситаларини бошқариш тизими эксперимент тариқасида жорий этилган, унга кўра, ички ишлар органлари куч ва воситаларини самаралироқ жойлаштириш мақсадида вилоят туман (шаҳар)лари тўртта минтақавий бошқариш ҳудудлари бўйича тақсимланган.
Аниқланишича, маркази Чирчиқ шаҳри деб белгиланган биринчи минтақавий ҳудуд раҳбари Бўстонлиқ туманида профилактика инспекторларига ажратилган хизмат уйини сохта ҳужжатлар орқали сотиб юборган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тинтув чоғида унинг хизмат хонасидаги сейфдан 20 минг доллар нақд пул топилган. Kun.uz манбаси биринчи минтақавий ҳудуд раҳбарининг бошқа қилмишлари ҳам аниқлангани, айни пайтда ушбу мансабдор қамоққа олинганини маълум қилди.
Яна бир манбанинг таъкидлашича, 13 июн куни Олмалиқ шаҳар ИИБ раҳбарининг биринчи ўринбосарига ҳайдовчилик қилаётган шахс фуқародан 300 доллар олаётганда ушланган. Бу ишга яна кимлар аралашганига тергов давомида ойдинлик киритилиши кутилмоқда.
Аввалроқ Бўкада терговга жалб этилган фуқаро қийноққа солиниб фожиавий ҳалок бўлгани ортидан жиноят иши қўзғатилиб, воқеага алоқадор икки нафар тезкор ходим ҳибсга олинган, қатор раҳбарлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди.
Мавзуга оид
19:57 / 22.11.2024
«Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ мутахассиси 1,6 минг доллар билан ушланди
21:23 / 21.11.2024
Тошкент вилоятида ҳожатхона учун қазилган чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқарилди
16:11 / 17.11.2024
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
14:12 / 15.11.2024