Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биржага чиқарилаётган АИ-80 бензинининг бошланғич нархига нисбатан чеклов ўрнатилди
Рақобат қўмитаси биржада АИ-80 маркали бензиннинг бошланғич нархи учун 5 фоиз миқдорида чеклов ўрнатди. Шунингдек, битта харидорга 4 тонна бензин сотиш чеклови ҳам сақлаб қолинади.
Фото: Kun.uz
Рақобат қўмитаси товар-хомашё биржасида АИ-80 автомобил бензини нархининг юқори чегарасини белгилади. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Қайд этилишича, қўмитанинг 12 ноябрдаги топшириғига кўра, чоршанба кунидан бошлаб АИ-80 бензини бошланғич нархига нисбатан 5 фоиз миқдорида чеклов (спред) жорий этилган.
Ушбу қарор нархларга сезиларли таъсир қила бошлаган. Хусусан, 13 ноябр кунги савдоларда АИ-80 бензинининг ўртача нархи тоннасига 1,2 млн сўмдан кўпроққа пасайиб, 9,3-9,4 млн сўмгача арзонлашган.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишлаб чиқарган бензиннинг дастлабки нархи бир тоннаси учун 8 млн 931 минг сўмни ташкил этса, жорий этилган чекловни ҳисобга олган ҳолда бир тонна бензиннинг энг юқори нархи 9 млн 377 минг сўмга тенг бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрдан бошлаб суюлтирилган газ нархларининг бошланғич нархига нисбатан ҳам 20 фоиз миқдорида чеклов жорий этилганди.
Мавзуга оид
13:14 / 04.12.2025
АЁҚШда нефт маҳсулотлари сифати устидан назорат кучайтирилди
17:20 / 22.11.2025
Президент Тошкент ҳавосини яхшилаш чораларини тасдиқлади
16:18 / 15.10.2025
Феодосиядаги нефт базаси учинчи кундирки ёнмоқда. Бу ҳақда нималар маълум?
18:21 / 12.10.2025