Аҳолини дори воситалари билан таъминлашга доир чора-тадбирлар қабул қилинди

Фото: EM Karuna/ Shutterstock
Улар Вазирлар Маҳкамасининг 1.03.2019 йилдаги 185-сон қарорида назарда тутилган, у шу жумладан давлат тиббиёт ташкилотларига дори воситалари ва тиббиёт буюмларини узлуксиз етказиб беришга йўналтирилган.
Norma’нинг ёзишича, ҳужжатда Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган 300 млрд сўм миқдоридаги фоизсиз бюджет ссудасини қайтариш механизми белгиланган. Унинг 15 млрд сўмлик қисми қопланган. Қолган қисмини 2019 йил 1 июлгача қоплаш зарур, сумманинг бир қисми (26,5 млрд) «O'zmedimpeks» ДУК томонидан 1 апрелгача қопланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқарув органларига дори воситалари сотилиши ҳамда фоизсиз ссуданинг қолган қисми қопланиши тасдиқланган схема бўйича амалга оширилади. Бунда дори воситаларининг йиллик эҳтиёжидан ортиқча захираси яратилиши ҳамда бунинг натижасида бошқа турдаги зарур дори воситаларини харид қилишга маблағларнинг етишмовчилиги юзага келишига йўл қўймаслик бўйича жавобгарлик Соғлиқни сақлаш вазирлигига юкланади.
Вилоят ҳокимликларига тасдиқланадиган рўйхатга асосан вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларига дори воситаларини харид қилиш учун зарур маблағлар ажратиш вазифаси топширилди. Маблағлар 2019 йил Давлат бюджети параметрлари доирасида берилади.
Эндокринологик касалликларга чалинган ҳамда буйрак ва жигар трансплантацияси жарроҳлик амалиёти ўтказилган беморларни дори воситалари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида давлат тиббиёт ташкилотларининг харажатлар сметасида мазкур тадбирлар учун кўзда тутилган маблағларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг харажатлар сметасида жамлаш орқали марказлаштирилган ҳолда харид қилишга рухсат берилди.
Ҳужжат 2.03.2019 йилдан кучга кирди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19
-
АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар Тошкентга қайтди
Ўзбекистон | 21:09
-
«Америка Овози» келаси ҳафтада эшиттиришларини давом эттириши мумкин
Жаҳон | 19:51
-
Украина Қора денгиз устида Россиянинг Су-30 қирувчи самолётини уриб туширди
Жаҳон | 19:15
Мавзуга оид

13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади

13:31 / 29.04.2025
Ўзбекистонда таълим сифатини ошириш лойиҳаси амалга оширилади

21:39 / 22.04.2025
Дори воситаларининг рухсат этилган максимал нархлари қайта кўриб чиқилади

12:49 / 31.03.2025