Спорт | 15:00 / 15.09.2018
14877
7 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон чемпионатида иккинчи босқич. «Пахтакор» 3та гол ўтказди ва «Навбаҳор»ни енга олмади, «Локомотив» яққол пешқадам

13 сентябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон Pepsi Суперлигасининг ҳал қилувчи иккинчи босқичига старт берилди. 

Шу куни лигада қолиш учун курашадиган 4 жамоа ўзаро беллашди. Жумладан, «Қўқон-1912» ўз уйида «Насаф»ни қабул қилди. Учрашувда ҳисоб 63-дақиқада очилди. Гол муаллифи Жавоҳир Сидиқов. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Бобир Абдихолиқов ҳисобни тенглаштирди. Шу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди. Натижада жамоалар бир очколи бўлишди.

Жиззахда «Сўғдиёна» «Қизилқум» жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Меҳмонларнинг голларига Иван Нагаев ва Артур Геворкян муаллифлик қилди, жиззахликлар жамоаси сафида эса Шоҳруз Норхонов ва Никола Милинкович ўз номини таблога ёздириб қўйишди. 

Эндиликда «Қизилқум» қолиш учун курашувчилар гуруҳида 20 очко билан биринчи ўринда, «Насаф» 17 очко билан иккинчи, «Қўқон-1912» 14 очко билан тўртинчи, «Сўғдиёна» эса 10 очко билан бешинчи ўринда жойлашган.

Pepsi Суперлига
23-тур беллашувлари

13-сентябрь, пайшанба
«Қўқон-1912» — «Насаф» 1:1
Голлар: 1:0—63 Жавоҳир Сидиқов. 1:1—70 Бобир Абдиҳолиқов.
Амалга оширилмаган пенальти: Бобур Давлатов 18 (дарвозабон)
«Қўқон-1912»: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев (96. Муҳаммаданас Ҳасанов -84), 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 70. Жасур Ҳакимов (4. Баҳодир Акрамов, - 87), 79. Иқбол Маликжонов (9. Носир Отақўзиев – 84).
«Насаф»: 35. Санжар Қувватов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Одил Ҳамробеков, 9. Амир Сафаров (38. Акмал Мозговой – 89), 10. Бобур Абдухолиқов, 14. Шароф Муҳитдинов, 17. Дониёр Нарзуллаев, 18. Бобур Давлатов (27. Ислом Рашидхонов – 82), 31. Сайдулло Раҳматов (15. Дилшод Саитов -72), 92. Умар Эшмуродов.
Огоҳлантиришлар: Ғолиб Ғайбуллаев 24, Дониёр Нарзуллаев 35, Иқбол Маликжонов 77.

«Сўғдиёна» — «Қизилқум» 2:2
Голлар: 0:1—8 Иван Нагаев, 1:1—45+1 Шоҳруз Норхонов. 1:2—53 Артур Геворкян, 2:2—83,пенальти Никола Милинкович.
«Сўғдиёна»: Ширинбой Абдуллаев, Сардор Қулматов, Элёр Орифов (Тоҳир Шамсиддинов, 58), Сардор Азимов, Шоҳруз Норхонов, Шаҳбоз Жўрабеков, Санжар Рашидов, Иззат Абдуллаев (Ким Донг Хи, 62), Милаш Симонович, Никола Милинкович, Нуриддин Ҳасанов (Шоҳжаҳон Ҳасанов, 80)
«Қизилқум»: Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Алишер Саноев, Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Миржалол Қосимов (Элдор Бойматов, 40), Иван Нагаев (Неманья Йованович, 69), Салим Мустафоев.

14 сентябрь куни Суперлига 2-босқичи дастлабки тури давом эттирилди. Шу куни чемпионлик учун курашувчи 4 жамоа ўртасида беллашувлар бўли ўтди.

Бекободда «Металлург» Тошкентнинг «Локомотив» жамоасини қабул қилди. Баҳс тақдирини Икром Алибоев томонидан 31-дақиқада урилган ягона гол ҳал этди. Шу тариқа, «темирйўлчилар» ҳал қилувчи босқични ғалаба билан бошлади ва 21 очко тўплаган ҳолда чемпионлик учун курашувчилар гуруҳида яққол пешқадамлик қила бошлади.

Куннинг иккинчи ўйини Наманганда кечиб, «Навбаҳор» ўз мухлислари қаршисида «Пахтакор»ни қабул қилди.

Бу баҳсда мухлислар 6та гол гувоҳи бўлишди - 3:3. Мезбонлардан Аюбхон Нўъмонов, Азизбек Турғунбоев, Игорь Голбан ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган бўлса, «Пахтакор»нинг голларига Драган Черан, Исмоил Гонсалвеш ва Фаррух Сайфиев муаллифлик қилди. Тошкентликлар жамоасининг бир голи инобатга олинмади - 51-дақиқада, ҳисоб 1:1 бўлиб турганида, «Пахтакор» яримҳимоячиси Чераннинг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди. Унга етиб келган Жалолиддин Машарипов осонлик билан дарвозани ишғол этди. Бироқ, бош ҳакам Азиз Асимов ён қанот ҳаками қарорига кўра, офсайд қайд этди.

Бу натижадан кейин наманганликлар жамоаси чемпионлик учун курашувчилар гуруҳида 20 очко билан иккинчи ўринда, «Пахтакор» эса 18 очко билан учинчи ўринда жойлашган.

Pepsi Суперлига
23-тур беллашувлари

14 сентябрь, жума
«Металлург» — «Локомотив» 0:1
Гол: 0:1—31 Икром Алибоев.
«Металлург»: 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Аббос Отахонов, 8.Шаҳзод Шайманов, 9.Забихулло Ўринбоев, 14.Аброр Тошқўзиев, 15.Зоҳид Абдуллаев, 28.Станислав Андреев, 37.Шерзод Файзиев, 55.Акбар Исматуллаев, 87.Баҳодир Пардаев, 90.Зафар Тўраев.
«Локомотив»: 1.Игнатий Нестеров, 55.Анзур Исмоилов, 5.Кахи Maxарадзе, 88.Игорь Йелич, 33.Олег Зотеев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 7.Садриддин Абдуллаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 27.Сардор Рашидов.
Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Илёсов 11, Олег Зотеев 73, Игнатий Нестеров 89, Сардор Мирзаев 90+2.
Четлатиш: Марат Бикмаев 90+4.

«Навбаҳор»—«Пахтакор» 3:3
Голлар: 1:0—40 Аюбхон Нўъмонов, 1:1—48 Драган Черан, 1:2—72,пенальти Исмоил Гонсалвеш, 2:2—76 Азизбек Турғунбоев, 2:3—80 Фаррух Сайфиев, 3:3—Игорь Голбан.
«Навбаҳор»: 1.Ботирали Эргашев, 5.Игорь Голбан, 7.Шерзод Каримов, 10.Азизбек Турғунбоев, 8.Аюбхон Нўъмонов, 9.Дилшод Жабборов (14.Илҳом Бойдедаев, 83), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Аъзам Алиев, 24.Даврон Ҳошимов, 30.Дарко Никач (15.Азамат Алланиёзов, 90+2), 44.Дарко Станоевич
«Пахтакор»: 25.Элдорбек Суюнов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Шерзод Аъзамов, 7.Азим Аҳмедов, 8.Дилшод Раҳматуллаев, 9.Жалолиддин Машарипов (22.Жасур Яхшибоев, 88), 11.Исмоил Гонсалвеш (21.Камолиддин Тожиев, 85), 15.Егор Кримец, 34.Фаррух Сайфиев, 69.Драган Черан, 77.Тиаго Безерра
Огоҳлантиришлар: Егор Кримец 29, Даврон Ҳошимов 29.

Бугун, 15 сентябрь санасида Pepsi Суперлига баҳслари давом эттирилади. Кун тақвимидан икки учрашув ўрин олган.

Улардан биринчисида пастки олтиликдан жой олган АГМК ва «Нефтчи» жамоалари ўзаро кураш олиб боради. Олмалиқда ўтадиган баҳс 18:00 да бошланиши белгиланган. Иккинчи босқич арафасида ОГМК қолиш учун курашувчилар гуруҳида 16 очко билан учинчи ўринда, «Нефтчи» эса 7 очко билан олтинчи ўринда жойлашганди.
 
Иккинчи учрашув эса чемпионлик учун курашаётган жамоалар ўртасида кечади. Тошкентда «Бунёдкор» «Бухоро»ни қабул қилади. Учрашув 20:00 да бошланиши режалаштирилган. Айни вақтда «Бунёдкор» гуруҳда 14 очко билан тўртинчи ўринда, «Бухоро» эса 7 очко билан олтинчи ўринда жойлашган.

Чемпионлик учун кураш гуруҳи

Қолиш учун кураш гуруҳи 

 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид