Спорт | 23:10 / 03.02.2026
739
1 дақиқада ўқилади

Акмал Мозговой «Пахтакор»га ўтди

26 ёшли футболчи 2027 йил охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекди, унинг молиявий шартлари эълон қилинмади.

Фото: FC Pakhtakor

Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Банияс» (БАА) клуби яримҳимоячиси Акмал Мозговой «Пахтакор» клубига ўтди. 26 ёшли футболчи 2027 йил охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекди, унинг молиявий шартлари эълон қилинмади.

Акмал Мозговой фаолиятини 2018 йилда «Насаф» клубида бошлаб 2025 йил ёзигача ўйнади. Сўнгра «Банияс» клубига ўтган эди.

Мозговой Ўзбекистон Суперлигасида 163 ўйинда майдонга тушиб, 13 гол муаллифи бўлган. Осиё клублари мусобақаларида 30 баҳсда 5 та тўп киритган. Миллий жамоа таркибида эса 21 ўйинда 1 гол урган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов

Мавзуга оид