Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда машҳур француз актёри Жерар Депардье иштирокида фильм суратга олинади
Фото: Reuters
Ўзбекистоннинг тарихий ва маданий мероси ҳамда маданий ва пазандалик анъаналари ҳақида машҳур актёр Жерар Депардье иштирокида ҳужжатли фильм суратга олаётган Франциянинг «B-Tween» продюсерлик компанияси ижодий гуруҳи Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
Мазкур кинокомпания Франция ва хорижда кино ва фильмлар суратга олиш билан шуғулланади.
Ўзбекистонда Депардье иштирокида фильм суратга олиш лойиҳаси Ўзбекистоннинг Париждаги элчихонаси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.
«Ипак йўли» фильми Депардьенинг яна бир актёр ҳамроҳлигида Ўзбекистон бўйлаб саёҳатига бағишланади. Ижодий гуруҳ Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва бошқа шаҳарларда бўлади, архитектура ва маданий ёдгорликлар,ўзбек ҳунармандларининг ишлари ва миллий ошхона билан танишади.
Фильм муаллифлари шунингдек, Нукусдаги Игорь Савицкий номидаги давлат санъат музейида ҳам бўлишади.
Франциялик киноижодкорлар томошабинларга шунингдек, Ўзбекистоннинг туристик имкониятлари ҳақида ҳикоя қилишади.
Давомийлиги 52 дақиқа бўлган фильм Франция телеканалларида намойиш этилади. Фильмни суратга олиш ишларини сентябрда бошлаш режалаштирилган.
Мавзуга оид
20:03 / 05.04.2026
Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг 2 миллион рубл иш ҳақи ундириб берилди
13:42 / 31.03.2026
Ўзбекистонда 2026 йил бошида қандай автомобиллар сотилди?
13:09 / 31.03.2026
2025 йилда Ўзбекистонда реал иш ҳақининг ўсиши тезлашди
15:37 / 25.03.2026