Ўзбекистон | 14:22 / 19.03.2021
27797
2 дақиқада ўқилади

Президент: «Чирчиқдаги «тўртлик»ни ишдан олмоқчи эдим, Ҳидоятов илтимос қилиб олиб қолди»

Нурафшон шаҳрида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Kun.uz мухбири хабарига кўра, сессияда иштирок этган ва вилоятга янги ҳоким тавсия қилган Шавкат Мирзиёев Чирчиқ шаҳар “тўртлиги” ҳақида гапирди.

“Чирчиқдаги тўртта сектор раҳбарини кечанинг ўзида ишдан олиб ташламоқчи эдим. Даврон Ҳидоятов “яна бир марта имконият беринг”, деб илтимос қилиб олиб қолди. Чирчиққа энди алоҳида эътибор берамиз. Йўллар, коммунал тизим, ҳаммаси қайта кўриб чиқилади. Зарур бўлса, ТТЗ заводини ҳам Чирчиққа кўчирайлик, жуда кўп ишлаб чиқариш объектлари бўш ётибди.

Тошкентда эса бизга ер керак. Чирчиқда пойтахтдан йилига камида 100 минг киши бориб дам оладиган йирик боғ барпо қилиш бўйича аниқ таклиф беринглар”, деди давлат раҳбари.

Бундан олдин, давлат раҳбари Чирчиқ шаҳридаги ҳолат ҳақида гапириб ўтганди.

“Ҳокимларда ташаббус етишмаяпти. Кеча Чирчиққа борганимдан хабарингиз бор, у шаҳардаги аҳволга маймунлар йиғлайди. Бу шаҳарнинг аҳволи мени қаттиқ ўйга толдирди. Майли, инфраструктура муаммоси бордир, лекин дарахтни оқласа, ариқларни тозаласа бўлади-ку.

Мен қаерга боришимни айтмайман, деганман. Неча кишига ойлик беряпмиз, прокурор, солиқчи, ички ишлар... Нега халқ орасига кириб, муаммоларни ўрганмайди? Минглаб аҳоли “уй беринг”, деб турибди. Нега ҳеч ким Бухоро тажрибасини ўрганмайди? Бухорода қийин бўлса ҳам икки қаватли уйлар ўрнига қанча уйлар барпо қилинди”, деди Шавкат Мирзиёев.

Мавзуга оид