Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иш ҳақи ва пенсияларни инфляциядан юқори миқдорда ошириб бориш режалаштириляпти
2026–2028 йиллар учун ишлаб чиқилган фискал стратегияга кўра, давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ҳамда ижтимоий нафака миқдорлари инфляция даражасидан юқори суръатда ошириб борилади.
Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар ҳар йилги инфляция даражасидан юқори миқдорларда ошириб борилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган 2026−2028 йилларга мўлжалланган фискал стратегияда келтириб ўтилган.
«Аҳоли турмуш даражасини ошириш, фуқароларнинг реал даромадлари ўсишини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш мақсадида бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорлари йиллик инфляция даражасидан юқори миқдорларда ошириб борилади», дейилади ҳужжатда.

2025 йилда Пенсия жамғармасига бюджетдан ажратиладиган трансфертлар ҳажми 20 трлн сўмдан ошиши кутилмоқда. Прогнозларга кўра, 2028 йилга келиб ушбу сумма 26 трлн сўмга етади. Шу тариқа 2023 йилга нисбатан трансфертлар деярли икки бараварга ошади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, 2026 йилда бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақининг 1 фоизга ошиши йиллик нисбатда 1 трлн 675 млрд сўм, пенсияларнинг 1 фоизга ошиши эса 861 млрд сўм қўшимча маблағ ажратишни тақoзо этади. Агар ижтимоий нафақа олувчи оилалар сони 10 фоизга кўпайса, бюджет харажатлари қарийб 1,6 трлн сўмга ортиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили эълон қилинган 2025−2027 йилларга мўлжалланган фискал стратегияда ижтимоий тўловларни инфляциядан кам бўлмаган миқдорда индексация қилиш кўзда тутилганди.
Мавзуга оид
14:25 / 01.01.2026
2025 йилги инфляция: қайси маҳсулот қанчага қимматлашди?
17:43 / 31.12.2025
Асосий озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан божхона божининг нол ставкасини қўллаш муддати узайтирилди
21:02 / 29.12.2025
Январ ойи пенсия тўловлари 5 январда банк карталарига юкланади
20:14 / 25.12.2025