2025 йил декабр ойида инфляция 0,9 фоизни ташкил этиб, йиллик инфляция 7,3 фоизга тенг бўлди, дея маълум қилди Миллий статистика қўмитаси.

2024 йилги инфляция 9,8 фоиз бўлганди. Шунга кўра, 2025 йилда нарх-наволар ошиши 2,5 фоиз пунктига секинлашди.

Статқўм ҳисоботига кўра, 2025 йилда товарлар нархи 5,4 фоизга кўтарилди: бунда озиқ-овқат маҳсулотлари 5,5 фоизга ошган бўлса, ноозиқ-овқат товарлар 5,1 фоизга қимматлашди.

Йил давомида хизматлар инфляцияси 13,9 фоизни ташкил этди.

Озиқ-овқатлар

2025 йилда қўй гўшти 26,8 фоизга, суяксиз мол гўшти 25,0 фоиз, суякли мол гўшти 23,9 фоизга қимматлашди.

Пахта ёғи нархи 17,7 фоизга, кунгабоқар ёғи нархи 12,7 фоизга кўтарилди.

Сут 5,7 фоизга қимматлашган бўлса, парранда гўшти нархи 3,7 фоиздан 4,2 фоизгача ошди.

Сабзавотлардан карам 31,8 фоиз, помидор 25,1 фоиз, бодринг 16,0 фоиз, сабзи 10,8 фоиз, бақлажон 8,0 фоизга қимматлади.

Цитрус мевалар нархи ўтган йили 33,6 фоизга кўтарилиб кетди. Хусусан, лимон нархи 96,4 фоизга кўтарилди.

Шу билан бирга, гуруч 16,6 фоизга, тухум 14,5 фоизга арзонлашди. Шакар нархи 4,8 фоиз, ун нархи 4,7 фоизга пасайди.

Булғор қалампири 14,9 фоизга арзонлади.

Ёқилғи-энергетика

2025 йилда коммунал инфляция қуйидагича бўлди:

  • тармоқ газ – 39,2 фоиз;
  • совуқ сув таъминоти ва канализация хизматлари – 35,1 фоиз;
  • маиший чиқиндиларни олиб кетиш 32,5 фоиз;
  • суюлтирилган газ – 25,0 фоиз;
  • электр энергияси – 18,8 фоиз
  • иссиқ сув таъминоти – 11,9 фоиз;
  • иситиш хизмати – 11,5 фоиз.

Турар жойларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун материаллар 5,4 фоизга қимматлади.

Транспорт