Арзон ва хавфли. Саломатлигимизга зарар келтирадиган маҳсулотлар
Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мутахассислари нархи сизни хурсанд қилса-да, умуман сотиб олиш керак бўлмаган маҳсулотлар ҳақида маълумот беришди.
Супермаркетлар истеъмол қилиш мумкин бўлмаган маҳсулотларга тўла, ахир улар ҳеч қандай фойда келтирмайди, аксинча саломатликка путур етказишга қодир. Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тадқиқотчилари ана шундай маҳсулотлар рўйхатини тузишди.
Қайта ишланган гўшт маҳсулотлари
Гап колбаса ва сосискалар ҳақида кетмоқда. Айрим кишилар сосискалар гўшт ўрнини босиши мумкин деб ўйлайдилар. Аслида эса мутахассисларнинг фикрича, бу егулик қай даражада хавфли эканини тасаввур қила олишмайди: нархи қанчалик арзон бўлса, унинг соғлиқ учун зарари шунча юқори бўлади. Чунки таркибида гўштнинг миқдори минималлашади, канцероген, таъм қўшилмалари ва оқсил-соя массаси ўн мартагача ортиқ бўлади.
Ярим тайёр маҳсулотлар
Ярим тайёр ва музлатилган маҳсулотлар фақат фосфат ва трансёғларга бой эканини таъкидлашмоқда мутахассислар. Кўп компонентли қоришма қайта ишланади ва совитилади. Бу эса табиий маҳсулотлар яроқлилик муддатини бир йилгача узайтиради. Агар маҳсулот давлат стандартлари эмас, техник шартларга кўра ишлаб чиқарилса, унинг таркиби, озиқлантирувчи қиймати ва таъми бутунлай ишлаб чиқарувчининг истагига боғлиқ бўлади.
Пишлоқлар
Парҳезшуносларнинг айтишича, арзон пишлоқ таркибида маргарин, ўсимлик ёғи ва пальма ёғи бўлади. Бундай пишлоқ юрак қон-томир тизими учун зарарли. Яхши пишлоқнинг нархи эса арзон бўлмайди.
Балиқли консервалар
Гап шундаки, нарх харидорга маъқул бўлиши учун корхоналар харажатларни қисқартиришга ҳаракат қилишади. Арзон металл банкасининг балиқ қайласи билан оксидланиши реакция бериши мумкин. Бундай ҳолатда маҳсулот таркибида оғир металлар бўлади. Улар эса маълумки, саломатликка путур етказади.
Мавзуга оид
15:25 / 21.11.2024
Ҳатто спорт ёрдам бермаслиги мумкин: узоқ вақт ўтириш юрак касалликлари хавфини ошириши аниқланди
17:32 / 18.11.2024
Олимлар уйқу сифатини оширувчи формулани таклиф қилди
16:48 / 16.11.2024
Хитойда аёл бир суткада олти марта пластик операция қилинганидан сўнг вафот этди
15:46 / 14.11.2024