Соғлом ҳаёт | 01:36 / 01.12.2025
16547
1 дақиқада ўқилади

Юрак учун энг фойдали маҳсулотлар айтилди

Мунтазам равишда чой, қаҳва, резавор мевалар, ёнғоқ ва зайтун мойи истеъмол қилиш юрак-қонтомир касалликларига чалиниш хавфини камайтиради, деган хулосага келди King’s College London тадқиқотчилари. 

Фото: Shutterstock

BMC Medicine нашрининг ёзишича, улар 11 йил давомида 3,1 мингдан ортиқ инсонга оид маълумотларни ўрганиб чиқишган.

Олимлар тадқиқот давомида полифенолларга бой 20та маҳсулот асосида «полифенол индекси»ни тузишди. Маълум бўлишича, ушбу маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилган кишиларда қон босими ва холестерин миқдори меъёрида бўлган.

Тадқиқот муаллифларининг фикрича, чой ёки резавор меваларнинг мунтазам  истеъмол қилиниши ёш ўтган сари юрак-қонтомир касалликларига чалиниш эҳтимолини камайтиради.  

Тайёрлаган:  Дилшодбек Асқаров

Мавзуга оид