Ўзбекистон | 16:24 / 23.10.2021
17721
1 дақиқада ўқилади

Уйда якка тартибда таълим берадиган ўқитувчиларнинг иш ҳақи 40 фоизгача оширилади

Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма қарорига асосан, ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчиларга эндиликда амалдаги ойлик иш ҳақи миқдорлари 40 фоизгача оширилган ҳолда тўланади.

Фото: Тимур Карпов

Ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчилар иш ҳақларини ҳисоблаш методикасини тасдиқлаш бўйича халқ таълими вазири ва молия вазирининг қўшма қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz'га маълум қилди.

Қарорга асосан, ногиронлиги бўлган ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчиларнинг иш ҳақларини ҳисоблашнинг янги методикаси жорий этилмоқда.

Умумтаълим муассасаларида ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчиларга эндиликда амалдаги ойлик иш ҳақи миқдорларини 40 фоизгача оширилган ҳолда тўлаш имконияти яратилади.

Бундан ташқари, мазкур ўқитувчиларга ўқувчилар таътилда бўлган даврда ҳам иш ҳақи тўлаб берилиши ҳамда йиллик меҳнат таътили пуллари тўланиши белгиланди.

Зилола Ғайбуллаева
Тайёрлаган Зилола Ғайбуллаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид