Спорт | 09:38 / 07.12.2019
4135
1 дақиқада ўқилади

Спорт соҳаси учун янги таълим йўналишларида кадрлар тайёрланади

2019 йил 5 декабрда Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тегишли таълим муассасаларида футбол клублари, спорт таълим муассасалари учун спорт шифокори, спорт психологи, спорт фармакологи, спорт ҳуқуқшуноси ва спорт диетологи йўналишлари бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш ташкил қилинади.

Маълумот учун, бугунги кунда республикадаги 20та ОТМда 15та таълим йўналиши ҳамда 17та ОТМда 128та спорт мутахассислигида кадрлар тайёрланмоқда.

Жорий ўқув йилида давлат буюртмаси асосида спорт йўналишида бакалавриатнинг кундузги шаклига 3 660 нафар, сиртқи таълимга 1 535 нафар ҳамда магистратура мутахассислигига 128 нафар - жами 5 323 нафар талаба қабул қилинди, дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарида.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид