Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Яшил Тошкент”: 33 км “яшил коридор” барпо этилади
Тошкент шаҳар ҳокимлигига 2026 йилга қадар 33 километр узунликда “Яшил коридор” барпо этиш, 700 та чорраҳада замонавий, сунъий интеллектуал бошқарувга эга светофор тизимини жорий этиш вазифаси юклатилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йил 24 ноябрда Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар ҳақидаги фармонни имзолади. Ҳужжат пойтахтда ҳаво ифлосланишини камайтириш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатишга қаратилган.
Ҳужжатга кўра, 2026 йил баҳор ва куз мавсумларида Тошкент кўчалари бўйлаб кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилиб, “Яшил коридор”лар ташкил этилади. Бу шаҳар микроиқлимини яхшилаш, чангланишни камайтириш ва аҳоли учун қулай пиёда ва рекреация ҳудудларини яратишга қаратилган.
Шу билан бирга, 700 та чорраҳада интеллектуал светофорлар ўрнатилиб, сунъий интеллект ёрдамида транспорт оқимини бошқариш, тиғизлик ва чиқиндилар миқдорини қисқартириш режалаштирилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Экология қўмитасига ҳаво ифлосланиши аҳоли саломатлигига кўрсатаётган таъсирини доимий ўрганиш, нафас йўллари касалликлари бўйича статистика ва профилактика чораларини кучайтириш юзасидан ҳам алоҳида вазифалар юклатилган.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026