Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил яна Рафаҳга зарба йўллади
Фото: Israel Defense Forces
Исроил мудофаа армияси Рафаҳ шаҳрига зарбалар берди, деб ёзди The Times of Israel манбаларга таяниб. Ҳозирча ЦАҲАЛ буни расман тасдиқламади.
Нашр маълумотларига кўра, ҳужум Ҳамас аъзоларининг Рафаҳда исроиллик ҳарбийларга ҳужумига жавобан амалга оширилган. ЦАҲАЛ аввалроқ гуруҳ аъзолари 18 октябр куни кечқурун туннеллардан бирида ҳарбийларга қарата ўт очгани, ҳарбийлар орасида жароҳатланганлар йўқлигини маълум қилганди.
Ўз навбатида, Ҳамас вакиллари тинчлик келишувларига содиқ қолишини таъкидламоқда. The Times of Israel нашри ёзишича, гуруҳ назорати остидаги медиада Рафаҳдаги ҳужум нишони исроиллик ҳарбийлар эмас, балки Ҳамасга қарши маҳаллий милиция етакчиси бўлгани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.
Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир X ижтимоий тармоғида бош вазир Бенямин Нетаняҳуни Ҳамас ўт очишни тўхтатиш келишувини бажармаётганини айтиб, урушни «тўлиқ ҳажмда» қайта бошлашга чақирди.
Ғазода «барқарор тинчлик» тўғрисидаги битим 13 октябр куни имзоланганди. Исроил секторни ўққа тутишни тўхтатди, Ҳамас эса ўз қўлидаги барча исроилликларни қўйиб юборди ҳамда ҳалок бўлганларнинг жасадларини топширишни бошлади. Ўшандан бери томонлар бир-бирини келишув шартларини етарли даражада бажармаганликда бир неча бор айблаган.
АҚШ Давлат департаменти 18 октябр куни «ишончли маълумотлар»га таяниб, Ҳамас Ғазо аҳолисига ҳужум қилишни режалаштираётганини маълум қилди ва бу ўт очишни тўхтатиш келишувларини «тўғридан тўғри ва жиддий бузиш» бўлиши ҳақида огоҳлантирди.
Мавзуга оид
11:40 / 18.12.2025
Берлинда эркак Исроилга қарши шиори учун жаримага тортилди
20:40 / 15.12.2025
Сиднейдаги теракт. Сўнгги маълумотлар
17:48 / 09.12.2025
Исроил полицияси БМТ ташкилотининг Шарқий Қуддусдаги биносига бостириб кирди
07:35 / 06.12.2025