17:37 / 24.10.2020
28610

Тошкент вилояти ички ишлар органларида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди

ИИВнинг тегишли буйруғи билан Тошкент вилояти ИИББ минтақавий мувофиқлаштириш марказлари ҳамда ҳудудий ички ишлар бўлимига раҳбар тайинланди.

Ҳотам Қодиров

Вилоят ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, подполковник Ҳотам Қодиров Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили - марказ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ҳ. Қодиров Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг иккинчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили - марказ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Низом Хуббимов

Полковник Низом Хуббимов Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг иккинчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили - марказ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Н. Хуббимов Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг учинчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили - марказ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Отабек Ғанибеков

Полковник Отабек Ғанибеков Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг учинчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили - марказ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар О. Ғанибеков Бўка тумани ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Жаҳонгир Ҳидоятов

Подполковник Жаҳонгир Ҳидоятов Бўка тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ж. Ҳидоятов Оққўрғон тумани ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Аввалроқ, Анвар Парпиев Оққўрғон тумани ИИБ бошлиғи этиб тайинланганди

Top