Жаҳон | 14:55 / 03.04.2022
67350
6 дақиқада ўқилади

Киев атрофида техникалар қабристони, даҳшат ичида қолган жониворлар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 38 куни ўтди. Киев областидаги шаҳарлар кўчаларида россиялик ҳарбийлар кетишидан кейин тинч аҳоли вакилларининг ўнлаб жасадлари қолган — уларнинг айримларининг қўли боғлиқ ҳолатда. Human Rights Watch ҳуқуқ ташкилоти ходимлари маълумотига кўра, Буча шаҳрида камида битта судсиз қатл ҳолати қайд этилган. Мариупол электр, сув ва газсиз қолмоқда. Ирпен аҳолиси ўрмонга дафн этилмоқда. Россия билан музокараларда Украина делегациясига раҳбарлик қилувчи Давид Арахамиянинг маълум қилишича, Россия Киевнинг тинч йўл билан тартибга солиш лойиҳасини оғзаки қабул қилди – Қрим бўйича таклиф бундан мустасно. 

Украин ҳарбий хизматчиси дунёдаги энг катта самолёт бўлган Ан-225 «Мрия» юк ташувчи самолёти олдида. «Мрия» россиялик ҳарбийлар томонидан йўқ қилинган. Гостомель посёлкаси, Киев области.
Mikhail Palinchak / Reuters / Scanpix / LETA

Украинадаги вазият бўйича сўнгги маълумотлар. 3 апрель, урушнинг 39-куни

  • Киев яқинидаги Буча шаҳридан россиялик ҳарбийлар кетгач, тинч аҳоли вакилларининг кўплаб жасадлари топилмоқда. Ғарб агентликлари журналистлари биргина кўчанинг ўзида фуқаролик кийимидаги 20 нафарга яқин эркакнинг жасадларини аниқлашган. Буча мэри Анатолий Федорук Франс пресс агентлиги мухбири билан суҳбатда «280 киши биродарлик қабристонларига кўмилгани» ҳақида хабар берди.
  • Human Rights Watch Бучада ҳарбий жиноят содир этилгани бўйича далиллар борлигини маълум қилган. Россия мудофаа вазирлиги ушбу шаҳардаги вазият бўйича изоҳ бермаган.
  • Украина мудофаа вазирлиги Киев области ҳудудида россиялик ҳарбийлар қолмагани ҳақида маълум қилди.
  • Тонгда Одессада давомли портлашлар кузатилди, маҳаллий расмийлар шаҳарнинг бир неча районларида ёнғинлар юзага келганини хабар қилган. Россия мудофаа вазирлиги шаҳардаги нефт сақланувчи базаларга ракета зарбалари берилганини тасдиқлаган.
  • Британия мудофаа вазирлиги Украина жануби-шарқида Россия авиацияси фаоллашгани ҳақида хабар берган, Украина бош штаби эса якшанбага ўтар кечаси Россия ракета зарбалари йўлланиши камайганини маълум қилган.
  • Мариуполда литвалик кинодокументалист Мантас Кведаравичюс ҳалок бўлган.
  • Украина президенти Владимир Зеленский босиб олинган шаҳарларда норозилик акциялари ўтказаётган украинларга миннатдорчилик билдирди.
  • Киев области расмийлари уйга қайтишга шошилмасликка чақирмоқда – миналарни зарарлантириш ишлари олиб борилмоқда.

Қуйида сўнгги кунларда Украинада олинган энг таъсирли суратлар. 

Ирпенга киришдаги вайрон бўлган кўприк, Киев области.
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETA
Харьков аҳолиси зарбалар вақтида шикастланган уй олдида туришибди
Fadel Senna / AFP / Scanpix / LETA
Украин полициячиси яксон этилган рус ҳарбий техникалари олдидан ўтмоқда. Киевдан ғарбдаги Дмитровка қишлоғи. Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр Киев областида россиялик ҳарбийлар қолмаганини маълум қилди.
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Танкдаги украин ҳарбийлари зарбага учраган автомобил ёнидан ўтишмоқда. Унинг ичида ҳайдовчи қолиб кетган. Киев области
Vadim Ghirda / AP / Scanpix / LETA
Мариуполликлар отишма вақтида вайрон бўлган уй яқинидан ўтишмоқда. Шаҳарда жанглар давом этмоқда. Одамлар электр, ичимлик суви ва газсиз яшамоқда.
Фото: Сергей Бобилев / ТАСС
Луганск областидаги Рубежное қишлоғида гуманитар ёрдам тарқатилиши. Фото: Александр Река / ТАСС
Устидан танк юриб ўтган автомобиль. Киев яқинидаги Дмитровка қишлоғи
Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA
Вайрон бўлган вольер ҳудудида юрган туяқуш, Киевдан 40 километр масофадаги Ясногородка қишлоғи. Ясногоркдаги экопарк киевликларнинг севимли дам олиш масканларидан бири эди.
Sergei Supinsky / EPA / Scanpix / LETA
Харков яқинида, фронт чизиғидаги Чугуев шаҳрида яраланганлар ётган шифохона. Харковга бир ойдан ортиқ вақт давомида артиллерия зарбалари берилмоқда.
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Ирпен ўрмонида пайдо бўлган чормихлар. Бу ерга Киев областидаги шаҳарга қилинган ҳужум вақтида ҳалок бўлганлар кўмилган.
Rodrigo Abd / AP / Scanpix / LETA
Украин аскарлари Ирпенда тўп тепишмоқда. Фото: Rodrigo Abd / AP / Scanpix / LETA
Украина аскарлари россияликларнинг яксон этилган танклари фонида суратга тушишмоқда. Буча, Киев области.
Zohra Bensemra / Reuters / Scanpix / LETA
Козаровичи қишлоғига қайтган украин байроғи, Киев области. 
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Киев яқинида ёниб кетган Россия ҳарбий техникалари
Ronaldo Schemidt / AFP / Scanpix / LETA
Serhii Mykhalchuk / Reuters / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари Ирпенда патруллик қилмоқда
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETA
Вайрон бўлган хусусий ҳайвонот боғидан чиқиб кетган туяқуш ўрмонда юрибди
. (AP Photo/Vadim Ghirda) / Scanpix / LETA
Кўнгиллилар понини эвакуация қилишмоқда
(AP Photo/Vadim Ghirda) / Scanpix / LETA
Хусусий уйдаги боғда турган оҳу. Маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, у Дмитровка райони россияликлар томонидан ўққа тутилган чоғда яраланган
REUTERS/Zohra Bensemra / Scanpix / LETA
(Photo by Sergei SUPINSKY / AFP) / Scanpix / LETA
Киев яқинидаги шосседа ётган жасад ва ёниб кетган автомобил.
Mikhail Palinchak / Reuters / Scanpix / LETA
Мариуполда яшовчи аёл кўчада овқат тайёрлаяпти. Аёл 60 ёшда, уруш бошлангунига қадар ҳисобчи бўлиб ишлаган. Ҳозир болалар уйи биносида ҳаво ҳужумларидан яшириниб яшамоқда
Фото: Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик аскарлар Киевда қолдириб кетилган Россия техникасини кўздан кечирмоқда
Фото: EPA / Scanpix / LETA
Мариупол кўчаларидаги ДХР халқ милицияси ҳарбийлари. Фото: Сергей Бобилев / ТАСС
Мариуполдаги драма театри яқинида ўққа тутилган автомобиль, юк машинасининг тепасига «Болалар» ёзуви ёпиштирилган
Сергей Бобилев / ТАСС

 

Мавзуга оид