РФ қуролли кучлари 28 августга ўтар кечаси Киевга ракеталар ва дронлар билан навбатдаги йирик ҳужумини уюштирди. Ракеталардан бири Дарницкий районидаги Борисполская кўчасида жойлашган беш қаватли турар жой биносига келиб тушган, у деярли бутунлай вайрон бўлган.

Украина расмийларининг сўнгги маълумотларига кўра, Киевда камида 23 киши ҳалок бўлган, уларнинг аксарияти Дарницкий районидаги кўп қаватли уйда яшовчилар бўлишган. Ўнлаб кишилар яраланган. Харобалар остида одамлар қолган бўлиши мумкин, ИИВ бир неча киши бедарак йўқолган деб ҳисоблаётганини хабар қилган.

Украина президенти Володимир Зеленский Россия «музокаралар столи ўрнига баллистикани, урушни тугатиш ўрнига қотилликларни давом эттиришни танлаётгани»ни айтди. Киевда 29 август Россия ҳужуми қурбонлари хотирасига мотам куни деб эълон қилинди. Қуйида РФ қуролли кучларининг Киевга зарбаси оқибатлари акс этган суратлар.

Россия ракетаси беш қаватли уйнинг подъездига келиб тушган. Бино бошдан оёқ вайрон бўлган. 2025 йил 28 август
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Киевда ракета зарбаси келиб тушган жой
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Қутқарувчилар вайрон бўлган турар жой биноси ўрнида қидирув ишларини олиб боришмоқда. Харобалар остида одамлар қолаётган бўлиши мумкин
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA