Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вашингтондаги учрашув арафасида Россия Харкивга зарба берди – фотосуратлар
Уйнинг юқори қаватига дрон келиб урилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, шундан беш нафари бир оила аъзолари – ота, она, 16 ёшли ўсмир, бир ярим ёшли қизча ва буви.
18 август куни Вашингтонда АҚШ ва Украина президентлари Доналд Трамп ҳамда Володимир Зеленскийнинг учрашуви бўлиб ўтиши керак, музокараларда Европа етакчилари ҳам иштирок этиши кўзда туилган. Томонлар урушни якунлаш имкониятини муҳокама қилишади.
Бундан олдин, 15 август куни Трамп Аляскада РФ президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказди. Уларнинг музокараларидаги асосий мавзу Украина бўлди. Анкорижда ўтказилган музокаралар вақтида Украина дрони Курскдаги турар жой биносига бориб урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, 10 дан ортиқ киши жароҳатланди.
18 августга ўтар кечаси Харкивда Россия дронлари Саноат районидаги беш қаватли уйга келиб урилган. Сўнгги маълумотларга кўра, етти киши ҳалок бўлган, шундан беш нафари бир оила аъзолари бўлган – ота, она, 16 ёшли ўсмир, бир ярим ёшли қизча ва буви ҳалок бўлган. Област маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг маълум қилишича, камида 30 киши жароҳатланган. Харкив шаҳри мэри Игор Терехов эрта тонгда, одамлар ухлаб ётган пайтда турар жой биносини мўлжаллаб зарба берилгани ҳақида ёзди. «Тоза террор. Изоҳи ҳам, оқлови ҳам бўлмаган террор», – деди у телеграм-каналида. 18 август Харкив областида мотам куни деб эълон қилинди. Қуйида ҳужум жойида олинган кадрлар келтирилади.
Мавзуга оид
09:21
ОАВ: Лондон Украинага РФнинг 9 млрд евролик активларини топширишга тайёр
23:21 / 04.12.2025
Украина аҳолиси 42 миллиондан 36 миллионгача камайди – ОАВ
23:00 / 04.12.2025
Америка делегацияси Зеленский билан учрашувни бекор қилган — ОАВ
21:45 / 04.12.2025