Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kun.uz 3 та йўналишда профессионал кадрларни ишга таклиф қилади
Фото: Shutterstock
Kun.uz сайти тажрибали ва ўз ишини яхши кўрадиган журналист, видеооператор ва фоторедакторларни ишга таклиф этади.
Мухбир-журналист
Талаблар:
– Профессионал журналистик фаолият билан шуғулланиш (тадбирлар ва матбуот анжуманларида қатнашиш, воқеа жойидан репортажлар тайёрлаш, муайян мавзуларни алоҳида ўрганган ҳолда ёритиш, журналистик суриштирувлар олиб бориш);
– 25-35 ёшлар атрофида бўлиши;
– олий маълумот;
– журналистика ёки блогинг соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибаси;
Мухбир-журналист вакансияси учун резюмени [email protected] манзилига юборишингиз сўралади
Монтаж ва графика устаси
Талабгорлар:
– «Adobe Effect» ва «Adobe Premier» дастурларини жуда яхши ўзлаштирган бўлиши;
– юқори сифатли визуал эффектларни, бадиий ва ҳужжатли фильмлар учун сценаристнинг исталган ғоясини рўёбга чиқара олиши;
– ишига ижодий ёндашадиган бўлиши керак.
Вазифаси – ижодий-бадиий типдаги видеомаҳсулотлар яратиш. Ишга олишда талабгорнинг бунгача қилган ишларига қараб баҳо берилади.
Талаблар:
– операторлик ва монтаж соҳасида иш тажрибаси;
– Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида яшаши;
– олий ёки ўрта махсус маълумот;
– ёши 22-35 оралиғида.
Фоторедактор
Талабгорлар:
– «Adobe Photoshop» ва «Adobe Lightroom» дастурларини жуда яхши ўзлаштирган бўлиши;
– ишига ижодий ёндашадиган бўлиши керак.
Вазифаси – хабарларга мос суратларни танлаш, сайтдаги суратларни мониторинг қилиш ва баннерлар ясаш. Ишга олишда талабгорнинг бунгача қилган ишларига қараб баҳо берилади.
Талаблар:
– Хабарларни таҳлил қилиб, унга мос сурат танлаш, мақолалардаги суратларни мониторинг қилиб бориш;
– баннерлар ясай олиш (реклама, YouTube видеолар учун, коллажлар, хабарлар асосида қизиқарли инфографика ва бошқалар);
– RAW ва JPG форматдаги суратларга ишлов бериш;
– олий ёки ўрта махсус маълумот;
– ёши 22-35 оралиғида.
Монтаж ва графика устаси ва фоторедактор вакансияси учун резюмени @JamolBobo Telegram-аккаунтига юборишингиз сўралади.
Kun.uz сайти сизга;
– энг замонавий техника воситаларида ишлаш имконияти;
– шаҳар марказидаги офис;
– расмий меҳнат шартномаси;
– 3 млн сўм ва ундан юқори ойлик иш ҳақи;
– ўз устида ишлаш ва ривожланиш учун ажойиб имконият ва бошқа қулайликларни таклиф этади.
Мавзуга оид
17:56 / 27.07.2021
Адлия вазирлиги Kun.uz ва бошқа интернет-нашрлар билан меморандумлар имзолади
17:12 / 30.06.2021
Таҳсин – 2021. Ўзбекистоннинг энг фаол ёшлари тақдирланди
11:55 / 29.06.2021
Kun.uz мухбири «Жамиятда аёллар: ҳуқуқ, ҳимоя ва имкониятлар» танловида ғолиб бўлди
15:06 / 26.06.2021