Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида 11та ҳужжат имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Минскдаги музокаралар якунида Қўшма баёнот қабул қилди.
Давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида 11та ҳужжат имзоланди. Улар ишлаб чиқариш ва илмий-техник кооперацияни, ҳудудлараро ва инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, таълим, оммавий ахборот воситалари, нашриёт ва полиграфия фаолияти, ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа соҳалардаги алмашинувлар ва ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган брифингда давлат раҳбарлари музокаралар самимий руҳда, самарали ўтгани, ўзаро манфаатли келишувларга эришилганини таъкидладилар.
Беларусь Президенти ўтган йили мамлакатларимиз ўзаро савдо айланмасида охирги йиллардаги энг юқори кўрсаткичга чиққани, бу ижобий тенденция бу йил ҳам давом этаётганини таъкидлади.
– Музокараларимиз амалий, конструктив руҳда ўтди ҳамда Беларусь ва Ўзбекистон стратегик шериклар эканини яна бир бор тасдиқлади. Ўзбекистон кейинги уч йилда эришаётган муваффақиятларидан жуда хурсандмиз. Мамлакат раҳбарияти иқтисодиёт тармоқларини нафақат модернизация қиляпти, балки саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда инқилобий ўзгаришларни амалга оширяпти, янги йўналишларни ҳаётга татбиқ этяпти. Бу самарали ҳамкорлигимизга умид бағишлайди, - деди Александр Лукашенко.
Томонлар бундан буён ҳам халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини тасдиқлашди.
Ташриф арафасида Минскда ўтган Ҳудудлараро форумда икки мамлакат шаҳар ва вилоятлари ўртасида 12 ҳужжат, шунингдек, умумий қиймати қарийб 300 миллион АҚШ доллари бўлган шартнома ва битимлар имзолангани қайд этилди.
Шу кунларда Беларусда ўтган Ўзбекистон маданияти кунлари икки халқ ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган ёрқин воқеа бўлгани таъкидланди.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Доғистондаги отишмада уч полициячи ҳалок бўлди
Жаҳон | 19:05
-
Pepsi ва Lipton Ice Tea халқаро Brand Awards International 2024 мукофотига сазовор бўлишди
Ўзбекистон | 19:00
-
Самарқандда аёл 7 ойлик чақалоғини кўчага ташлаб кетди
Ўзбекистон | 18:54
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат талаб қилиш тўхтатилди
Ўзбекистон | 18:24
Мавзуга оид

01:03 / 27.11.2020
Европарламент Беларус ва Туркияга қарши санкциялар ҳақида резолюцияларни қабул қилди

00:48 / 25.11.2020
Лукашенко ўзини ҳокимиятдан четлатишнинг ягона йўлини айтди

20:40 / 19.11.2020
Беларусда Nexta Telegram-канали муаллифлари террорчилар рўйхатига киритилди

00:32 / 14.11.2020