Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Олимбоевларга уйини қайтаришга тайёрмиз” – Санжар Каримовнинг адвокати
Санжар Каримовга нисбатан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда судланувчи ва унинг адвокатлари Олимбоевлар иши бўйича муҳокама марказидаги уйни эгаларига қайтариш ҳақида айтиб ўтди.
Санжар Каримовга нисбатан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда судланувчи ва унинг адвокатлари Олимбоевлар иши бўйича муҳокама марказидаги уйни эгаларига қайтариш ҳақида айтиб ўтди.
ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судида Санжар Каримовга оид жиноят иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда қатнашган Kun.uz журналисти тафсилотлар ҳақида хабар берди.
Маълум бўлишича, судланувчининг адвокатлари наркожиноят айблови бўйича Санжар Каримовнинг уйи ва офисида ўтказилган тезкор тадбир давомидаги айрим ноқонуний ҳаракатлар ҳақида ҳуқуқий асослар келтирган. Шундан сўнг тезкор тадбирда қатнашган ИИО Жиноят қидирув бўлими ходимларининг кўрсатмалари тингланган.
Санжар Каримовнинг ўзи наркожиноят айблови бўйича шундай деган:
“Отамда деменция касали бўлгани учун гиёҳванд моддаларни шифокор тавсияси билан истеъмол қиларди. Ўша куни топилган наркотик моддани мен бировдан сотиб олмаганман. Отамнинг палтосидан чиққанди. Терговга отамнинг 2 йиллик касаллик варақасини ҳам тақдим этганман”.

Санжар Каримов судя томонидан берилган саволларга жавобан отаси вафотидан кейин бир-икки марта наркотик модда истеъмол қилганини тан олган. Бироқ у бу борада ҳеч ким билан “олди-берди” қилмаганини айтган.
Суд мажлиси якунида Санжар Каримов ва унинг адвокатлари Олимбоевлар иши бўйича муҳокама марказидаги уйни эгаларига қайтариш ҳақида айтиб ўтди.
Суд 27 апрелга қадар танаффус эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда Real Sanjik тахаллуси билан танилган Санжар Каримов ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, фирибгарлик ҳамда наркожиноятда айбланмоқда. Биринчи суд мажлисида у ўзига нисбатан эълон қилинган айбловга умуман иқрор эмаслигини айтганди.
Мавзуга оид
11:46 / 14.04.2026
Сирдарё вилояти судяси 3600 доллар пора билан ушланди
10:49 / 13.04.2026
Шукуров ишида қамоққа олинган собиқ судяларнинг 3 нафари гаров эвазига озодликка чиқди
20:05 / 10.04.2026
«Умуман иқрор эмасман» – Санжар Каримовга оид суд иш бошлади
12:15 / 10.04.2026