Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё вилояти судяси 3600 доллар пора билан ушланди
У ўз иш юритувидаги иқтисодий ишни тадбиркор фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига пора олган пайти ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судяси Э.С. 3600 доллар пора билан ушланди.
Олий суд ахборотига кўра, у ўз иш юритувидаги иқтисодий ишни кассация инстанциясида Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ фойдасига ҳал қилиш эвазига шунча пул олганликда гумонланяпти.
Судя тезкор тадбирда ашёвий далил билан қўлга тушган.
“Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Олий суд томонидан суд органларида коррупцияга қарши курашиш, тизимни нопок кадрлардан тозалаш борасида барча зарур саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Бунда энг аввало судя ва ходимлар ўртасида ножўя ва номуносиб хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, шу билан бирга коррупцияга йўл қўйган судья ва ходимларни аниқлаш ҳамда уларга нисбатан қатъий чоралар кўришга эътибор қаратилмоқда”, – дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
08:59 / 01.07.2026
Соғлиқни сақлаш вазири коррупцияга қарши мурожаат билан чиқди
08:40 / 01.07.2026
Газ таъминоти ва кадастр тизимида коррупцион жиноятлар аниқланди
21:10 / 30.06.2026