Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2018-2019 йилларда Наманган вилоятининг Норин тумани янада ривожлантирилади
Фото: namangan.uz
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “2018-2019 йилларда Наманган вилоятининг Норин туманини ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан республика ишчи гуруҳи томонидан маҳаллаларни уйма-уй айланиб чиқиш, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш объектларига ташриф буюриш орқали Наманган вилоятининг Норин туманида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар комплекс ўрганиб чиқилгани, шунингдек, Президентнинг 2018 йил 2-3 май кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларнинг ижроси;
Наманган вилоятининг Норин туманида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишини комплекс ўрганиш якунлари бўйича маҳалла, туман ва вилоят даражасида ҳал этишни талаб этадиган тизимли муаммолар ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган минтақавий “Йўл харита”лари ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилиниши мумкин.
2018-2019 йилларда Наманган вилоятининг Норин туманида кафолатли иш ўринлари ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли манзилли рўйхати тасдиқланиши мумкин.
Наманган вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан ҳамкорликда тасдиқланган манзилли рўйхат параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминлайди ва бу борада инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, ишлаб чиқаришнинг мўлжалланган ҳажмларига эришиш ва янги иш ўринлари ташкил этилишини назарда тутади;
муаммоли масалаларни мунтазам равишда кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор ва амалий зарур чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда, лойиҳалар бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига Наманган вилояти ҳокимлиги ва хизмат кўрсатувчи банклари билан келишган ҳолда, лойиҳанинг қийматини ва иш ўринлари сонини сақлаб қолиш шарти билан лойиҳаларнинг тасдиқланган манзилли рўйхатига, заруратга кўра, қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.
“Ўзбалиқсаноат” Ассоциацияси Наманган вилоят ҳокимлиги билан биргаликда ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва хўжалик бирлашмалари Норин дарёси бўйида умумий 60 гектар ер майдонда 2018-2019 йилларда балиқчилик фермер хўжаликлари ташкил этиш бўйича лойиҳаларини ташкил этади.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда:
“Навоий” маҳалла фуқаролар йиғинида 2,2 минг м2да жойлашган бино ва иншоотлардан фойдаланган ҳолда “Ёшлар меҳнат гузари” мажмуаси ва “Ёш тадбиркорлар” коворкинг-марказини ташкил этиш;
Давлат-хусусий шерикчилиги асосида юқорида объектларни қуриш учун бир ой муддатда инвесторларни жалб этиш ва 2018 йил якунига қадар фойдаланишга топшириш;
“Ёшлар меҳнат гузари” мажмуасида савдо-маиший ва кичик ишлаб чиқариш майдонларини ташкил этиш, “Ёш тадбиркорлар” коворкинг-марказида ёш тадбиркорларга имтиёзли шартлар асосида жой ва офис жиҳозларини ижарага бериш, интернет тизимига уланиш, шунингдек, ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, фикр ва лойиҳаларини амалга оширишда, шу жумладан, бизнес-режаларни тузиш, маслаҳат бериш, ҳуқуқий, бухгалтерия ва бошқа турдаги хизматларни кўрсатишда ҳамда форумлар, семинарлар ва мастер-класслар ўтказишида амалий ёрдам кўрсатади.
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Наманган вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг ҳар чоракда маънавият ва маърифат ойлиги тадбирларини 2018 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб ўтказиш таклифи маъқулланиши мумкин.
Наманган вилоят ҳокимлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон мусулмонлар идораси билан ҳамкорликда бир ой муддатда маънавият ва маърифат ойлиги чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади. Бунда:
ҳуқуқий маданиятни ошириш, жамоатчилик орасида қонунчилик бузилишини ва жиноятчиликни олдини олиш;
ёшлар ўртасида эрта оила қуриш ва ажралишлар муаммолари юзасидан оилалар ва жамоатчилик ўртасида ташвиқот ишларини олиб бориш;
спорт ва жисмоний маданият орқали соғлом ҳаёт тартиби жамоатчилик ўртасида кенг миқёсда тарғибот қилиш;
ёшлар ўртасида “гуруҳбозлик”ка салбий муносабатни шакллантириш, кексаларга, ўзидан кичикларга, миллий анъаналарга нисбатан ҳурматда бўлиш руҳида тарбиялаш, ёшларни ёт ғоялардан, душманлик фикрларидан ҳимоялаш, ўтмишдаги авлодларимизнинг миллий анъаналарга ҳурмат ва ғурур кайфиятларини уйғотиш ташкиллаштиради.
Наманган вилояти ва Норин тумани ҳокимликларини ҳудуддаги “Ҳақулобод масжиди”дан унумли фойдаланилмаганлиги ва ташландиқ ҳолатга келиб қолганлиги таъкидланган.
Маданият вазирлиги, Адлия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита, Наманган вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи шакллантиради ва қуйидагиларни амалга оширади.
“Ҳақулобод масжиди” объектини қаровсиз ҳолатига олиб келган сабаб ва шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш ҳамда айбдор ва камчиликка йўл қўйган масъул шахсларни аниқлаб, тегишли чоралар кўради;
Наманган вилояти ҳудудида жойлашган маданий ва археологик мерос объектларни ҳолатини ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, самарали фойдаланиш ва ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклиф киритади.
Мавзуга оид
11:10 / 16.01.2026
Наманганда тезкор тадбирларда қарийб 21 кг “гашиш” муомаладан олинди
08:27 / 25.12.2025
Наманганда кўмир омбори раҳбари лавозимига тайинлаш учун 40 минг талаб қилган шахслар ушланди
08:22 / 05.12.2025
Фарғона ва Наманганда ер учун пора олган ҳоким ёрдамчилари ушланди
14:29 / 02.12.2025